КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА БОШҚАРИШ - “Кичик бизнес ва тадбиркорлик” курсидан маъруза.
- Катта ўқитувчи Х.Ибрахимов
- Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби
- Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарига лицензия бериш тартиби
- Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини бошқаришнинг мақсади ва вазифалари
- Кичик бизнес ва тадбиркорликда раҳбарнинг бошқарув услуби
Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби - Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказувчи органлар қуйидагилар:
- Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;
- Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги;
- вилоят адлия бошқармалари;
- туман (шаҳар) Давлат солиқ инспекциялари;
- туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари.
Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади
- Аудиторлик ва суғурта ташкилотлари, биржалар, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарорлари билан ташкил этиладиган акциядорлик компаниялари (шу жумладан, давлат акциядорлик компаниялари ва холдинг компаниялари) шаклидаги давлат бошқаруви органлари, шунингдек, хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ва Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган бозорлар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа ташкилотлар
Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби - Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда вилоятлар адлия бошқармаларида рўйхатдан ўтказилади:
- Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этиладиган бозорлар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа ташкилотлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |