4. Тадбиркорликни амалга ошириш шарт-шароитлари ва босқичлари
Бизнес ва тадбиркорликнинг юқорида айтилган моҳияти ва хусусиятларидан келиб чиқадики, бизнеснинг яшаши ва ривож топиши учун қуйидаги шарт-шароитлар зарур:
мулкка эгалик қилиш ва пировард махсулдорликка эришиш ва шуниндек
моддий неъматларга эгалик қилиш хуқуқини олиш ёки у хуқуқни бошқаларга
ўтказиш имконияти;
нисбатан хўжалик субъектларини мустақил фаолият кўрсата олиши,
уларнинг хўжалик фаолиятида иқтисодий жиҳатдан эркин бўлиши; жумладан
шартнома тузишда, қўшилишда, фаолият турни танлашда, истеъмолчиларни
танлашда;
айирбошлаш шаклларини ривожлантириш, яъни товар-пул
муносабатларининг мувофиқлиги, жумладан меҳнатни эркин равишда
айирбошлаш, ёллаш, бошқачасига айтсак - бозорга бемалол кириш
имкониятларининг мавжудлиги.
Бизнес фаолияти иштирокчиларининг манфаатлари
Бизнес фаолияти иштирокчилари
|
Манфаатлар
|
I. Ички шароитлар:
|
1. Капитал эгаси, эгалари
|
- Капитални сақлаш ва кўпайтириш; - Доимо бирдек фойда олиб туриш; - Пировард равишда хал қилувчи қарорлар қабул қилиш хуқуқи;
|
2. Менеджерлар
|
- Фойда олиш ва фирманинг ривожланишини таъминлаш; - Хусусий манфаатлар (Мукофот, мустақил бўлиш, хукмдор бўлиш);
|
3. Ёлланган ходимлар
|
- Юқори иш хақи; - Иш жойини йўқотмаслик учун ишонч; - Яхши меҳнат шароитлари ва юқори даражадаги ижтимоий ҳимояланиш
|
II. Ташқи муҳит:
|
1. Давлат ва жамоатчилик
|
- Иш жойларини яратиш, ижтимоий холат; - Дунё бозорида рақобат қилиш қобилияти; - Баҳо даражасининг бир меъёрда туриши; - Якка хокимликка қарши кураш чоралари билан бозор муносабатларини сақлаб туриши қўллаб-қувватлаш; - Атроф муҳитни ва истеъмолчилар манфаатларини ҳимоялаш.
|
2. Хом ашё етказиб берув-чилар
|
- Юқори даромад ва кам харажатлар; - Шартнома алоқаларининг мўътадил-лиги (стабильность)
|
3. Кредиторлар
|
- Юқори процентлар; - Кредитни қайтариш кафолати; - Фирмага таъсир этиш имконияти.
|
4. Истеъмолчилар
|
- Кенг танлов имконияти; - Маҳсулотнинг юқори сифатда бўлиши; - Баҳонинг паст даражада бўлиши; - Сервис хизматининг юқори даражада бўлиши.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |