Фанни ўрганиш объекти бўлиб - фирма ёки корхоналар хисобланади. Фирмаларнинг фаолият юритиш мухитини тахлили асосида ўсиш имкониятларини танлаш, ривожланиш стратегиясини белгилаш ва уни режалапггиришни ташкил этиш хамда бошка стратегик ахамиятга молик бўлган саволлар ва муаммоларга жавоб бериш хам ушбу фаннинг объектлари жумласига киради.
Фанни ўрганишда бизнеснинг назарий ва амалий томонларини боғлаб олиб бориш зарур. Бизнес сохасидаги билимларни кенгайтириш, такомиллаштириш учун АКШ, Германия, Япония, Жанубий Корея каби иктисодий ривожланган давлатларнинг машхур фирмалари фаолиятидан ва тўплаган тажрибаларидан мисоллар келтириб ўрганилади.
Хозирги вақтда бизнесни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган фанлар ва сохалар тоборо кенгайиб бормокда.
2 Тадбирколикнинг назарий асослари
С.Ожегованинг луғати тадбиркор тўғрисидаги тушунча бир мунча тўлдирилган: «Тадбиркор - энг керак пайтда ўйлаб иш кўрадиган, чорасини топаоладиган, топқир, ихтирочи, ишга амалий ёндошадиган кишидир».
Иккала луғатда ҳам тадбиркорлик фаолитининг алохида хили, хатти-харакатлари, юриш-туришларида фикрлаш қобилиятларида алохида ўзига хос хусусиятга эга бўлган фаолиятдир. Буларнинг хаммаси-ташаббускорлик, хеч кишига маълум бўлмаган усулар билан иш юритиш, таваккалчилик, ишга ёпишиш каби томонларни ифодалайди.
Тадбиркорлик ва тадбиркор тўғрисида янада тўлароқ маълумотга эга бўлмоқчи бўлсак иқтисодий фикрларнинг қадимий илдизига, тубига, шундай муаммолар билан шуғулланган олимлар ишига мурожат қилишимиз зарур.
«Тадбиркор» тушунчасини биринчи марта XVIII аср бошида иқтисодиёт назариясига киритган олим инглиз иқтисодчиси Р.Кантильон бўлган. У маълум бўлган баҳоларда бировларнинг товарларини сотиб олиб ўзиникини ҳам ўзига номаълум бўлган баҳода сотуви номаълум ва белгиланмаган миқдорда даромад олувчи кишини тушунган. Бу ерда -таваккалчилик тадбиркорнинг энг асосий кўрсаткичи деб ҳисобланган.
XVIII асрнинг охири - XIX асрнинг бошларидаги француз иқтисодчиси Ж.Б.Сей тадбиркорни ўз ҳисобига ва таваккалчилик билаш иш бошлаб қандайдир маҳсулотни ўз фойдаси учун ишлаб чиқарувчи шахс деб тушунган.
Унинг таъкидлаши бўйича, тадбиркор ишлаб чиқариш омиллри - капитал, меҳнат, табиий ресурслардан оқилона, ўрнига қўйиб фойдаланади. Сей тадбиркорнинг ўзига хос хусусиятларини, унинг даромадини характерини етарли даражада батафсил ёзган эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |