Кичик бизнес ва тадбиркорликда ходимларни укитиш ва малакасини оиришни ташкил этиш


Бизнес фаолиятини амалга ошириш шарт-шароитлари ички ва


Download 88 Kb.
bet6/7
Sana07.01.2023
Hajmi88 Kb.
#1081662
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
бизнес режалаштириш 1355312964 40899

Бизнес фаолиятини амалга ошириш шарт-шароитлари ички ва ташқи шароитларга бўлинади:

ташқи муҳит ёки шароитлар - бизнес фаолиятини ташкил этувчилар билан
давлат ва ижтимоий ташкилотлар, тузилмалар, хомъашё етказиб берувчилар,
кредиторлар ва истеъмолчилар ўртасидаги алоқадорлик, боғлиқлик, уларнинг
бир-бирига ўзаро таъсири билан ифодаланади.
Тадбиркорликни амалга ошириш босқичлари: 1-босқич - Шароит ва холатларни ўрганиш.
Яхши тинглаш ва изчил ҳар-бир иқтисодий ходисаларни ўрганиш қобилиятига эга бўлиш ишбилармон учун энг керакли воситалардан биридир. Энг керакли ахборотларни юқори малакали мутахассислар, экспертлар, матбуот воситалари ва шулар қаторида дўстлардан билиб олиш катта санъатни талаб этади.
2-босқич - Ишлаб чиқариш соҳасини танлаш
Сиз ўз вақтингизни шароитини яхши ўрганиб, ўз ўрнингизни ҳам топдингиз дейлик. Сизнинг эндигина қадамингиз махсус соҳангизни танлашдан иборат. Буни икки йўл билан амалга ошириш мумкин:

  1. Ўзингизнинг қандайдир ички ҳис-туйғуларингизга ишонган ҳолда;

  2. Чуқур, изчил ўрганишлар ва текширишлар асосида.

Режали, унумли стратегик ишбилармонлик катта пул ютуқларига эришишга олиб келади.
3-босқич - Якка ёки жамоа шаклидаги ишбилармонликни юритиш
Якка ишбилармонлик шундан иборатки, бизнесмен ҳам таваккалчиликни, ҳам жавобгарликни ўз бўйнига олади.
Мабодо сиз эҳтиёткорлик қилмоқчи бўлсангиз, таваккалчилик миқдорини камайтирмоқчи бўлсангиз, жавобгарликни айрим шериклар билан ўзаро бўлишишингиз мумкин. Бу вақтда сиз жамоа ишбилармонлигини танлайсиз.
Ташкилотингизнинг қандай шаклда бўлишини танлаш жуда катта аҳамиятга эга. Сизнинг фаолиятингиз на фақат ўзингизнинг ҳоҳишингизга, яшаш муҳитингизга, балки жамиятингиз фаолиятига, талабларига ҳам жавоб бериши лозим.

Download 88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling