Кичик бизнес ва тадбиркорликда ходимларни укитиш ва малакасини оиришни ташкил этиш


Download 88 Kb.
bet1/7
Sana07.01.2023
Hajmi88 Kb.
#1081662
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
бизнес режалаштириш 1355312964 40899




Кичик бизнес ва тадбиркорликда ходимларни укитиш ва малакасини оиришни ташкил этиш.

Режа:
1. Кичик бизнес ва тадбиркорлик фанининг вазифаси


2. Тадбирколикнинг назарий асослари
3. Тадбикорликнинг муҳим хусусиятлари
4. Тадбиркорликни амалга ошириш шарт-шароитлари ва босқичлари


КИРИШ


Мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий ижтимоий ислохотларнинг туб негизини тадбиркорлик, омилкорлик ва ишбилармонлик хислатларисиз тасаввур этиш қийин. Эркин бозор муносабатларининг кенг равнақ топиши кишилар ҳаётида, уларнинг турмуш тарзида, маънавий ва ҳаётий кўникмаларида намоён бўлмоқда. Ҳозирги вақтда республикамиз фуқоролари ривожланган Европа давлатлари, АҚШ, Япония каби давлатларнинг бой амалий тажрибаси хусусида етарли ахборотга эга бўлиб бормоқдалар.
Республикада иқтисодий ислохатларни янада чуқурлаштириш, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг жараёнларини тобора авж олдириш, шунингдек тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб қуватлашни таъминлаш мақсадида:
1. ЎзР-сининг Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш Қўмитаси билан Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги хузуридаги давлат мулки жамғармаси негизида Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат Қўмитаси ташкил этилган.
Ўзбекистонда тадбиркорликни қўллаб-қувватланиши -рақобатчиликни ривожланишига истеъмол бозорини товарлар ва хизмат ишлари билан тўлдиришга янги иш жойларини яратиш, катта миқдордаги мулк эгалари ва тадбиркорларни шаклланишига хизмат қилувчи Республикада ўтказилаётган иқтисодий ислохатларнинг энг мухим йўналишларидан биридир. Тадбиркорликни қўллаб қувватланиши нафақат иқтисодиётни муттасил ривожланиши, ҳўжалик алоқаларини тузатиш, рақобатни ривожлантириш ва истеъмол бозорини тўлдириш билан боғлиқ бўлган иқтисодий мақсадларни таъминлаши зарур.


1 Кичик бизнес ва тадбиркорлик фанининг вазифаси - конкрет фирма ва корхоналарни ривожлантириш даражасини ўрганиш, истиқболларини кўрсатиш, ундаги ходиса ва жараёнларини тахлил қилиш, ижобий тажрибаларини Узбекистон Республикаси шароитида қўллаш имкониятларини аниқлашдан иборатдир. Ҳодиса ва жараёнларни тахлил килиш ракобатчилик шароитида амал қилаётган хўжаликларнинг хатти-харакатларини фойдали бўлиш йўлларини ўргатиш,тадбиркорликнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланишини, лизинг ва лизинг операцияларини, бизнесни режалаштириш, кичик ва хусусий корхоналарнинг иқтисодий самарадорлиги ҳамда бу сохадаги назарий ва амалий билимлар билан талабаларни куроллантиришдан иборатдир.
Кичик бизнес ва тадбиркорлик фанининг ўрганиш объекти бўлиб нодавлат мулк шаклларига асосланган ишлаб чиқариш жараёнидаги муносабатлар ва ресурсларни таксимланиши, улардан фойдаланишни ташкил этиш, ва пировард натижада истеъмол бозорини товарлар билан тўлдириб максимал фойдага эришиш йўлларини топиш хисобланади. Албатта фойдага эришиш учун биринчи галда кимга нима ишлаб чиқариш зарурлиги тўғрисида бир карорга келиш зарур.

Download 88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling