Немис иқтисодчиси В.Зомбарт (XIX аср охири - XX аср бошларида) кўрсатиши бўйича тадбиркор - бу забт этувчи, таваккалчиликка тайёр туриш қобилиятига эга бўлган, маънавий эркин, ғояларга бой, шижоатли ва ўз сўзини ўтказадиган, ташкилотчи, биргаликда бажариладиган ишга кўпгина кишиларни бирлаштирадиган шахсдир.
Тадбирокорлик назариясига муҳим хисса қўшган автрия иқтисодчиси И.Шумпетердир.
Шумпетер фикрича тадбиркорлик энг аваало иқтисодий соҳада намоён бўлса ҳам, бу ходиса кўпроқ ижтимоий-иқтисодий ходиса бўлмай, балки психологик воқеликдир.
Кенг маънода кишининг тадбиркорлик холати - бу ташаббускорлиги, новатерлиги, манфаатдорлиги, ишга эскича эмас, янгича ёндошишдир.
Шумпетер тадбирокорлик фаолиятининг уч асосий томонини ажратади: 1. Хокимликка, хукмрон бўлиш ва эркинликка интилиш; 2. Курашишга хохиш ва муваффақият учун муваффақиятга интилиш; 3. Ўз ишидан хурсанд бўлиш, хузр қилиш, лекин бундай холат унинг хатти-харакатларини белгиловчи восита бўлади.
Шумпетер иқтисодий омилларнинг ахамиятини инкор этмай, уни тан олиб айтадики, хусусий мулк ва фойда тадбиркорликни ифодаловчи хусусиятар билан ёнма-ён бир қаторда туради.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, назариячи иқтисодчи-олимлар тадбирокрликка тўла-тўкис тафсилот берганлар ва унга психологик томонларни ўз ичига олган ижтимоий-иқтисодий воқелик деб қараганлар.
Шундай қилиб, турли даврлара тадқиқотчилар томонидан тадбиркорга турлича тушуналар бериб келинган:
- Тадбиркор - бу янги технология, янги ишлаб чиқариш ва янги хизмат
ишларини ишлаб чиқувчи новатор.
Таваккалчилик шароитида харакат қилувчи, кучли инсон;
Ҳар қандай имкониятдан максимал фойда оладиган киши;
Ташаббус кўрсатувчи, ишбилармон, ижтимоий-иқтисодий механизмни ташкил - этувчи инсон.
Тадбиркор ва бизнесменнинг фаолияти натижалари турлича тугалланади. Тадбиркор ўз қобилияти ҳисобига тадбиркорлик даромадини олса, бизнесмен киритган капиталидан фойда олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |