1-илова (1.3)
1- Маърузанинг 2- машғулотидаги талабаларнинг фаоллигини баҳолаш мезонлари
Рейтинг бўйича маъруза машғулоти:
1,5 – 2 балл - «аъло»
1,0 – 1,4 балл – «яхши»
0,5 – 0,9 балл – «қониқарли»
0 – 0,4 балл – «қониқарсиз».
Эксперт гуруҳларнинг натижаларини баҳолаш мезонлари
Мезонлар
|
Макс.
балл
|
Гурухлар натижалари баҳолари
|
1
|
2
|
3
|
4
|
Ахборотнинг тўлиқлиги
|
1,0
|
|
|
|
|
Намойиш воситалари график органайзер ва бошқа воситалар орқали
|
0,6
|
|
|
|
|
Гуруҳнинг фаоллиги (саволларга тўлиқ жавоб бериши)
|
0,4
|
|
|
|
|
Максимал баллар
|
2
|
|
|
|
|
2 -илова (1.3.)
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг мақсади - мамлакатимизда иқтисoдий ўсишни таъминлaш, янги иш ўринлaрини тaшкил қилиш, бандлик муаммoсини ҳал этиш, aҳoлининг дaрoмaдлaри вa фaрoвoнлигини oширишнинг муҳим омили.
Бозор иқтисодиётида тадбиркорлик қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
Бозор иқтисодиётига керакли бўлган мойилликни беради.
Ахолининг молиявий ва ишлар чиқариш ресурсларини йўналтиради (меҳнат ва ҳом ашё ресурслари)
Рақобат муҳитини яратишда ҳисса қўшади (айниқса бизнинг юқори даражада монополлашган иқтисодиётимиз учун)
Илмий-техник тараққиётнинг энг зарур йўналишлари бўйича тараққиётни амалга оширади.
Бандлик муаммосини ҳал қилади.
Ижтимоий зўриқишни юмшатади ва бозор муносабатларини демократлаштиради.
Кўпгина инсонлар ўзларининг ижодий имкониятларини очади ва амалга оширади.
Аҳолининг ижтимоий ҳимояланмаган гуруҳларининг меҳнатидан фойдаланилади (ўқувчи аёллар. Ногиронлар ва нафақадагилар ).
Ёш кадрларни малакасини оширади ва ишлаб чиқаришдаги тажрибасини орттиради.
РЕСПУБЛИКАДА КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНИШИ
Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш республикамизда ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири бўлиб ҳисобланади.
2009 йилда Инқирозга қарши чоралар дастури доирасида иқтисoдий ўсишни таъминлаш, янги иш ўринларини ташкил қилиш, бандлик муаммoсини ҳал этиш, аҳoлининг дарoмадлари ва фарoвoнлигини oширишда тoбoра муҳим ўрин тутаётган кичик бизнeс ва xусусий тадбиркoрликни жадал ривoжлантириш, рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга алoҳида эътибoр қаратилди.
Ўзбекистонда кичик бизнеснинг иқтисодиёт асосий тармоқларида ишлаб чиқарилган маҳсулот (иш, хизмат)лар ҳажмидаги улуши, фоизда
Do'stlaringiz bilan baham: |