Кичик гуруҳда тасвирий фаолият машғулотлари Расм машғулоти. “Қалам, бўёқ ва қоғоз билан таништириш”. Машғулотнинг мазмуни
Download 49.65 Kb.
|
nazokat
- Bu sahifa navigatsiya:
- Машғулотнинг бориши
- Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар
- Расм элементларидан ташкил топган “қўзиқоринли дала” мавзусидаги мужассам машғулот Машғулотнинг мақсади
- Машғулотга тайёргарлик
Кичик гуруҳда тасвирий фаолият машғулотлари Расм машғулоти. “Қалам, бўёқ ва қоғоз билан таништириш”. Машғулотнинг мазмуни: Болаларни қалам, бўёқ билан расм солишга ўргатиш. қаламни тўғри ушлаш ва қаттиқ ботирмасдан қоғозда тўғри йўналтира олиш малакасини шакллантириш қалам ва бўёқ ортидан қолдирилган изларга болалар диққатини қаратиш. Чизиқларни бошқа нарсалар билан ўхшаш томонларини аниқлаш. Болаларда расм солиш хоҳишини таркиб топтириш. Машғулотнинг бориши. Болаларга қалам, бўёқ, мўйқалам ва қоғоз бериб, қалам ва бўёқ билан қандай расм солиш мумкинлиги тўғрисида тушунча берилади. қаламни ўнг қўл билан ушлаб, чап қўл билан қоғозни ушлаш кераклиги айтилади .Бир неча чизиқларни намуна қилиб кўрсатиш мумкин. Болаларга қалам ва бўёқ билан чизишларига имкон яратиб берилади. Расм солиш жараёнида болаларнинг қандай расм чизаётганларини ва ниманинг расмини чизаётганларини сўралади. Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар: Рангли қаламлар, мўйқалам, бўёқ ва альбом ҳажмидаги қоғоз. “Рангли ипчалар” расмини чизиш. Машғулотнинг мақсади: Болаларни тўғри чизиқларни тепадан пастга, қўлни олмасдан бир текисда чизишларини илтимос қилиш. Болаларни қаламни тўғри ушлашга ўргатиш. Ранг ҳақидаги тасаввурларини бойитиб бориш. Машғулотга тайёргарлик:қоғоз, рангли қаламлар. Машғулонинг бориши: Болаларга рангли ипларнинг намуналарини кўрсатилади. Болалар диққатини ипларнинг тўғри йўналишда чизилганлигини болаларнинг қўллари билан кўрсатишларини илтимос қилади Болаларга рангли қаламни олиб қандай ушлаш кераклигини кўрсатишни таклиф этади; керак бўлса болаларнинг қўлларини тўғри ушлашларига ёрдам беради. Бошқа рангларни танлаб ишлатишларини рағбатлантириб боради. Машғулот охирида болалар диққатини солган рангли ипларига қаратади. Машғулот охирида болалар ишларининг кўргазмасини ташкил этади. Расм элементларидан ташкил топган “қўзиқоринли дала” мавзусидаги мужассам машғулот Машғулотнинг мақсади: Аппликация машғулотида қўзиқоринларни тасвирлаш: Тайёр элементлардан қўзиқорин образини ҳосил қилиш. Йиртиб олиб ёпиштириш техникасидан фойдаланган ҳолда ўрмон яланглигини йиртилган ва ғижимланган қоғоз бўлакларидан ёпиштириш. Аппликация усулида композицияни тўлдиришга қизиқиш уйғотиш. Шакл, катталик ва композицияни ҳис этишни ривожлантириш. Табиатга нисбатан қизиқувчанликни уйғотиш. Машғулотга тайёргарлик: қўзиқоринлар тўғрисида суҳбат уюштириш. қўзиқоринларнинг тузилиши ҳақида тасаввурларини билиш, шапкача ва оёқча шаклига мос ўхшашликларни топиш: ёпинчиқ, болаларнинг қум билан ўйнаш жойи, стол лампаси каби ўхшашликларни топиш. Жамоавий композиция тузиш. Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар: Ҳаво рангдаги, оч яшил рангдаги қоғозлардан композиция тузиш, тайёр қўзиқоринлар, ҳар бир болага тўғри тўрт бурчакли ёки овалсимон оёқчалар, думалоқ ва ярим думалоқ шапкачалар. Елим, елим учун мўлжалланган мўйқаламлар, қоғоз ва мато салфеткалар, рангли қаламлар. Машғулотнинг бориши: Тарбиячи қўзиқоринлар тўғрисида шеър ўқиб бериши мумкин. Болаларга аппликациянинг турли хил кўринишларини кўрсатиш мумкин. Яланглик ва уларда катта ва кичик қўзиқоринлар ўсиб чиққанлигини кўрсатиш мумкин. . Тарбиячи болаларнинг диққатини столда тайёрлаб қўйилган нарсаларга қаратади. Катта қўзиқориннинг шапкачасини кўрсатишни илтимос қилади, сўнгра катта қўзиқориннинг оёқчасини кўрсатишни таклиф қилади. Ялангликни қандай қилиб ясаш йўлини кўрсатади. Ушбу йўлни яшил рангдаги қоғозни йиртиш орқали ҳосил қилиш мумкинлигини ва уни олиб ҳаво ранг қоғозга ёпиштириб чиқишни кўрсатади. Сўнгра ялангликка қўзиқоринларни бир- бирларига ҳалақит бермасдан жойлаштириш кераклигини уқтириб ўтади. Агар хоҳлашса ялангликка ўт, гул ва ҳар хил ҳашоротларни расмини солиб қўйиш мумкинлигини айтади. Тарбиячи машғулотнинг бориш кетма- кетлигини аниқлайди.1.Ялангликни ёпиштиради. 2.қўзиқоринларни жойлаштиради. 3.қўзиқоринларни ёпиштириб чиқади. 4. Ўт ва қўнғизларни расмини солади.. Машғулотдан кейин “қўзиқоринли яланглик” мавзусидаги кўргазмани ташкил этиш. Download 49.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling