Кичик гуруҳда тасвирий фаолият машғулотлари Расм машғулоти. “Қалам, бўёқ ва қоғоз билан таништириш”. Машғулотнинг мазмуни


Аппликация ва расм чизиш асосида “ Нарвон” ясаш


Download 1.53 Mb.
bet17/22
Sana07.11.2020
Hajmi1.53 Mb.
#141865
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
Кичик гуруҳда тасвирий фаолият машғулотлари1(1)


Аппликация ва расм чизиш асосида “ Нарвон” ясаш
Машғулотнинг мақсади:Болаларни бир хил кўп нарсалардан бир бутун нарсани ясашга ўргатиш. Тасвирланган нарвоннинг тузилиши ҳақида тасаввурларини кенгайтириш. Тасвирлаш жараёнида болаларда мустақиллик, ташаббускорлик каби хусусиятларни ривожлантириш.

Машғулотга тайёргарлик: Нарвоннинг турларини(спорт зали учун, ўйин майдончаси учун, гуруҳ учун, боғ учун мўлжалланган нарвонлар)кўриб чиқиш. Тарбиячи ёрдамида нарвондан юриб кўриш.Нарвонни қуриш ясаш жиҳозларидан ясаб кўриш.

Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар: Нарвон учун узунчоқ ва калта нарвоннинг пиллапоялари учун калтароқ қоғоз тизимчалари, рангли қаламлар ёки фломастерлар, елимлаш учун мўйқаламлар, мато ва қоғоз салфеткалар. Тарбиячида тизимча ва учи олиб ташланган гугурт чўплари.

Машғулотнинг бориши: Тарбиячи болаларга нарвонча ясаб беришни таклиф этади. Столда тайёрланган қоғоз тизимчаларига болаларнинг диққатини қаратади. У бу тизимчаларнинг нарвон учунлигини айтади. Нарвоннинг зиналари кўп- камлигини, бир хил ёки ҳар хиллигини болалардан сўрайди. Зиналар қандай туришини, бунинг учун уларнинг туришлари учун иккита узун таёқчалар керак бўлишини айтади. Улар учун иккита параллел чизиқлар лозимлигини кўрсатади. Болаларга бу чизиқларни солиб беришни таклиф этади.Топшириқни болалар қандай бажарганликларини назорат қилади ва асосий вазифани эслатади- қоғоз тизимчаларни шундай ёпиштириш керакки, натижада тизимчалардан ясалган нарвонча ҳосил бўлиши керак. Тарбиячи болалардан қоғоз тизимчаларнинг ҳаммасини қўйиб чиқишни, ҳамма тизимчалар сиғиши кераклигини текшириб, шундан кейингина тартиб билан елимлаб чиқишни таклиф этади.

Машғулотдан сўнг ҳамма тайёр болалар томонидан ишлардан кўргазма ташкил этиш мумкин.




“Нарвонча”


Дастрўмолча ва сочиқларни ювамиз”расми


Машғулотнинг мақсади: Болаларни квадрат ва тўғри тўртбурчак шаклидаги нарсаларни расмини солишга ўргатиш.( дастрўмолча ва сочиқ). Расмни турли безаклар билан безатишга нисбатан қизиқиш уйғотиш ва тайёр нарсаларни бир қаторда жойлаштириш

( дастрўмол ва сочиқлар офтобда қурияпти) асосида жамоавий композиция ҳосил қилиш.



Машғулотга тайёргарлик: “қўғирчоқ кийимларини ювамиз” номли таълимий ўйин. Кийимларни тоза тутиш, кийимларни ювиб туриш лозимлиги ҳақида суҳбат уюштириш.Бу нарсаларни, кийимларни ювиш учун кир ювиш машинаси, уларни дазмоллаш учун дазмол, уларни қуритиш учун арқон, тозалаш учун шётка кераклигини айтиш. Квадрат ва тўғри тўртбурчак шаклидаги нарсаларни томоша қилиш. Илк математик тушунчаларни шакллантириш, квадрат ва тўғри тўртбурчак ҳақидаги тасаввурларини кенгайтириш.

Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар: Катта ҳажмдаги оқ қоғоз, фломастерлар. рангли қаламлар, пахтали таёқчалар, гуашь бўёғи. мато ва қоғоз салфеткалар, болалар ишларидан кўргазма ясаш учун тизимча ва қисқичлар.Таққослаш учун салфетка ва сочиқлар.

Кўргазма:Тугалланмаган “Кир ювиш” мавзусидаги композиция.

Машғулотнинг бориши:Тарбиячи болаларга кир, доғли қоғоз салфетка ва сочиқни кўрсатади. Бу салфетка ва сочиқлар тушки овқатдан сўнг кирланганини ва уларни тезда тоза ювиш кераклигини айтади. Тозаланган салфетка ва сочиқларни арқонга осиб қўяди. Салфетка ва сочиқ нимаси билан бир- бирига ўхшашини, нимаси билан фарқ қилишини сўрайди.Кўргазмали бўлиши учун салфеткани сочиқнинг устига қўйиб кўрсатади. Тарбиячи болаларга олдин салфетка ва сочиқнинг шаклини ҳавода чизиб кўрсатишларини сўрайди.Салфетка ва сочиқни столга ёзиб, бармоқлари билан кўрсатишни айтади ва сўз билан ифодалайди: “Бармоқ чопиб- чопиб бурчакда тўхтади,чопди- чопди- бурчак”- дейди. Сўнгра қоғозни олиб тепа тарафда кир ёйиш учун арқонни расмини солишни ва арқонга дастрўмолча ва сочиқни “илиб ” уларни ўзлари хоҳлаганларича безаб қўйишни таклиф этади.

Машғулотдан сўнг болалар ишларидан кўргазма тайёрлаш таклиф этилади.



“Дастрўмолча ва сочиқлар офтобда қурияпти”


Мойдодир” мужассам аппликация ва расм машғулоти.


Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling