Кичик гуруҳда тасвирий фаолият машғулотлари Расм машғулоти. “Қалам, бўёқ ва қоғоз билан таништириш”. Машғулотнинг мазмуни


Download 1.53 Mb.
bet15/22
Sana07.11.2020
Hajmi1.53 Mb.
#141865
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22
Bog'liq
Кичик гуруҳда тасвирий фаолият машғулотлари1(1)


Хамирдан ихтиёрий нарсалар ясаш

Турли нарсалар пишираяпман”


Машғулотнинг мақсади: Хамирдан ўйинчоқлар учун турли нарсаларни пиширишни ўргатиш; Турли хил пишириқлар турларини кўрсатиш; печнье( айлана ёки диск) пряник, бўғирсоқ, варақи, (иккига букилган айлана); тешиккулча( ҳалқача). Ясаш малакаларини фаоллаштириш, ясалган нарсаларни безаш усулларидан( шарчани думалоқлаш орқали ясаш, айланани эзиш орқали диск шаклига келтириш, чимчилаш, чўзиш, босиш, қўл изларини қолдириш) фойдаланиш. Ишлаш жараёнида иккала қўлдан фойдаланишга ўргатиш.

Машғулотга тайёргарлик: Хамир билан мустақил ишлашларига шароит яратиб бериш.

Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар: Тайёр хамир, тиш ковлагичлар, фломастер ва ручкаларнинг қопқоқлари, мато ва қоғоз салфеткалар. Тарбиячи томонидан тайёрланган хамирдан тайёрланган турли хил пишириқлар.

Машғулотнинг бориши: Тарбиячи болаларга ўйинчоқлар учун пишириқлар пишириб беришларини таклиф этади.“Нима”ни пишириш мумкинлигини болалардан сўрайди. Болалар жавобларини умумлаштиради: ейдиган, қип-қизил, ширин, ҳидли,пишган пирог, варақилар, тешиккулчаларни пишириш мумкин. Ун маҳсулотларининг шакллари ҳақида болаларнинг фикрларини сўрайди, пишириқларни кўрсатиб улар нимага ўхшашликларини сўрайди: печнеье(думалоқ), бўғирсоқ (шарча), тешиккулча(ҳалқача) шаклига ўхшашлигини аниқлайди.Пишириқлар пишганидан сўнг нималар билан безаш мумкинлигини сўрайди. Агар болалар билишмаса фломастер, ручкаларнинг қопқоқчалари билан ёки бармоқларнинг учлари билан ботириш йўли билан из қолдириш мумкинлигини айтади.Болалар тайёр хамирдан пишириқларни ясайдилар ва бармоқлари билан ботириб. Пишириқларни безайдилар.

Мен пишириқлар пишираяпман”.76 бет

Ўйинчоқлар учун пишириқларларни ясаш6 думалоқлаш. эзиш, чимчилаш, эзиш усулларидан фойдаланиш. Шакл танлаш ҳиссини уйғотиш, майда қўл моторикасини ривожлантириш.

Тешик кулчалар” аппликация машғулоти


Машғулотнинг мақсади: 5-6 та тешик кулчалар боғламини яратиш.( ҳар хил рангдаги ва ҳар хил ҳажмдаги ҳалқачалар). Тешик кулчаларни ипга териб чиқиш. Тайёр шаклларни бир- биридан узоқроқ масофада ва бир қатор қилиб ёпиштириб чиқиш.

Машғулотга тайёргарлик:“Рангли ҳалқачалар” мавзусидаги таълимий ўйинни ўйнаш(шакл, ранг, катталик ҳақидаги тасаввурларини бойитиш).Тешик кулчаларни бармоқлари билан ушлаб кўриш имкониятини яратиш.Ҳалқачаларни териш, бўлакларни бир бутунга бирлаштириш, шаклларни бир- бирининг ичига жойлаштириш, қисмларга бўлиш каби ҳаракатларни бажаришга ўргатиш.

Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар:

Ҳар бир бола учун 5-6 тадан сариқ рангдаги, ҳар хил ҳажмдаги тайёр кесилган ҳалқачалар, иплар, қоғоз, елим. Елимлаш учун мўйқаламлар, салфеткалар. Тарбиячилар учун: Тешик кулчалар боғлами, 2-3 хил тугалланмаган аппликация вариантлари.



Машғулотнинг бориши: Тарбиячи болаларга тешик кулчалар боғламини кўрсатади. Саволлар орқали тешик кулчаларнинг шаклини. катталигини,таъмини, рангини билишларига ҳаракат қилади ва столда тешик кулчаларга ўхҳшаш шаклларни топишни таклиф этади. Болалар катта ва кичик тешик кулчаларни топиб беришга ҳаракат қилишади. Тарбиячи болаларга тешик кулчалар боғламини ясашни таклиф этади. Болалар диққатини тайёр жиҳозларга қаратади. Ўзлари учун қоғоз ва тайёр шакллар ва ипларни оладилар. Тарбиячи вазифани бажариш йўлларини кўрсатади.

* Барча тешик кулчаларни ипга тизиб чиқишни айтади;

* Тешик кулчаларни бирин–кетин бирлаштириб, ипга териб ёпиштириб чиқиш йўлини кўрсатади;

* Ипни қоғоз устига ёйиб устидан тешик кулчаларни териб чиқишни кўрсатади.



Тарбиячи болаларга ишлаётган вақтларида ёрдам беришга ҳаракат қилади.

Тешик кулчалар”

Тайёр шаклларни- турли ҳажмдаги ҳақачаларни бир боғлам қилиб

ёпиштириш.

Ямоқ кўрпа”


Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling