Кичик гурух психологияси


Табиий оила, норасмий гурухлар референт


Download 74.5 Kb.
bet2/2
Sana28.03.2023
Hajmi74.5 Kb.
#1305217
1   2
Bog'liq
kichik gurux psixologiyasi

Гурух турлари

Табиий оила, норасмий гурухлар референт


Ижтимоий сабабий боғланган гурухлар: ўқув, ишлаб – чиқариш, расмий ижтимоий, диний, фирқлар.
Гурух, жамоа ва унинг турлари.
Гурух - бу муайян белгига, масалан, синфий мансубликка, биргаликда фаолият кўрсатишнинг мумкинлигига ва унинг характерига, ташкил топиш хусуситлари ва шу кабилар асосида ажралиб турадиган инсоний умумийликдир. Гурухлар ўз белгиларига қараб катта ва кичик гурухлар деб фарқланади. Гурухлар реал (боғланган), шартли формал (расмий) ва неформал (норасмий) гурухларга бўлинади. Ривожланиш даражасига кўра ривожланган (буни жамоа деб аталади), етарли ривожланмаган ёки кам ривожланган гурухларга (уюшмаларга, бирлашмаларга, аралаш гурухларга) бўлинади.
Катта гурух умумий макон ва замонда хаёт кечираётган анчагина одамларни ўз таркибига олган социал умумийликни ташкил қиладиган реал гурухлар шақлида бўлади. Бу асосан жамоа деб юритилади..
Катта шартли гурухлар баъзи белгиларига кўра(масалан, синфий, жинсий, миллий, ёки бошқа белгиларига кўра, масалан,намойишга чиққан одамлар гурухи) шартли гурухлар шақлида хам бўлиши мумкин.
Катта шартли гурухга кирган кишилар хеч қачон бир-бирлари билан учрашмаган, танимаган бўлишларига қарамай бу хилдаги гурухга мансуб одамлар умумий социал ва психологик сифатларга эга бўлишлари мумкин.
Катта шартли гурухларни уларнинг умумий хусусиятлари фарқланиши натижасида гурухларда иш олиб боришнинг илмий асосланган стратегияси ва тактикасини ишлаб чиқиш имконини беради.
Кичик гурухлар- хамиша боғланган умумийлик бўлиб, унга кирувчи шахсларнинг ўзаро муносабатлар билан боғланганлигидир. Бу гурухлар расмий ва норасмий бўлиши мумкин. Шунингдек, юридик жихатидан қайд этилган статусга эга бўлмаган, аммо таркиб топган шахслараро муносабатлар (дўстлик, хайрихохлик, хамжихатлик ишонч ва шу кабилар) тизимига биноан ифодаланадиган норасмий гурухлар бўлиши хам мумкин.
Расмий ва норасмий гурухларнинг айрим белгилари бир-бирига ўхшаб, хатто киришиб кетиши хам мумкин,яъни расмий ва норасмий гурухлар ўртасидаги чегаралар шартли ва нисбийдир.
Хар қандай гурухлардаги муомала ва фаолият шу гурухларга кирадиган одамларнинг хаёт тарзини белгилаб берадиган хамда уларнинг қадриятларини, идеалларини, эътиқодларини, дунёқарашини шақллантирадиган ижтимоий муносабатлар билан белгиланади. Гурухий ривожланиш даражаси шахслараро муносабатлар шақлланганлигининг белгиси, гурухлар шақлланиши натижасидир.
Ривожланиш даражасига кўра гурухлар, ижтимоий йўналишдаги уюшмалар, аралаш гурухлар, ижтимоий йўналишга зид уюшмалар ва бирлашмалар деб фарқланади. Жамоа гурухий ривожланишнинг энг юксак шақли бўлиб, киши шахсини хар томонлама камол топтириш учун шарт-шароит яратади.
Жамоа-шахслараро муносабатнинг, биргаликдаги фаолиятнинг ижтимоий қиймати ва шахсий жихатдан ахамиятли бўлиши билан ўз ифодасини топадиган гурухдир. Жамоанинг қанчалик жипслиги, мустахкамлиги, кучлилиги унинг ўз-ўзини белгилаши аъзоларига қандай таъсир қила олиши, эътиқоди ва тамойиллари, анъаналари, биргаликда фаолияти мазмуни ва шақли билан белгиланади.
Гурухнинг хар бир аъзоси ўзининг ишчанлик ва шахсий фазилатларига, ўз статусига, яъни унинг гурухда тутган мавқеи хақида далолат берадиган, мустахкамланиб қўйилган хуқуқлари ва бурчларига, унинг хизматлари ва фазилатлари гурух томонидан тан олиниши ёки тан олинмаслигини акс эттирадиган ўз нуфузига биноан гурухдаги шахслараро муносабатлар тизимида муайян мавқеига эга бўлади.
Жамоа аъзолари хар доим кимнидир афзал кўриб, кимгадир эргашиб табақаланиб туради. Буни социометрия усули билан хуш кўришни аниқлаш хақида гапирган эдик. Жамоа аъзолари хар доим ўзларига алохида шахсни ёки кичик гурухни тадқиқ қилиш учун мезон-эталон қилиб олади, шундай мезон-эталон референт ёки референт гурух деб аталади.
Хар қандай гурух тузилишига кўра ўзининг нуфузи ва статусининг ўзига хос даражасини акс эттиради. Унинг юқори қисмидан афзал кўрилган шахслар қатъий иерархия зинапояси тарзида тартиби билан ўрин олади. Поғонанинг энг юқори босқичида гурухнинг пешқадами (лидери) жой олади.
Пешқадам-бу шундай шахски, гурухнинг қолган барча аъзолари ўзларининг манфаатларига дахлдор бўлган хамда бутун гурух фаолиятининг йўналишини ва характерини белгилаб берадиган энг масъулиятли ечимларни қабул қилишга хақли деб хисобланадилар. Пешқадам гурухнинг энг мухим муаммоларига энг кўпроқ даражадаги референтлик статусига эга бўлган шахсдир. Пешқадам социометрик “Юлдуз” бўлиши хам, бўлмаслиги хам мумкин. Пешқадам расман гурухнинг рахбари бўлиши хам, бўлмаслиги хам мумкин.
Жамоа мустахкамлиги унинг интеграциялашуви жараёнига боғлиқ. Жамоанинг интеграциялашуви жараёнига боғлиқ. Жамоанинг интеграциялашуви (алохида гурухларнинг бирга қўшилиши), яъни унда юз берадиган ички бирлик жамоадаги муносабатлар учун хос бўлган жамоани идентификациялаш (бир хилликка келтириш), чамаланган қадриятли бирлик сифатида жипслаштириш,биргаликдаги фаолият жараёнида муваффақият қозониш ва мувафақиятсизлик учун жавобгарликнинг юкланиши ва қабул қилиниши ходисаларида юз беради. Худди шу жараёнда шахснинг жамоадаги сиғишувчанлиги намоён бўлади. Гурухдаги сиғишувчанлик, жипслик коэффициенти, унинг шақлланишини тадқиқ қилиш ижтимоий психологиянинг мухим муаммоларидан хисобланади.
Шахснинг жамоада ва гурухда тутган ўрни, таъсирланиш ва унинг даражалари сингариларни социал психология ўрганади. Социал психология у ёки бу социал алоқада намоён бўладиган шахс онги ва фаолиятини, шунингдек, мазкур алоқаларнинг ўзини: яъни уларнинг пайдо бўлиш сабабларини, тузилиши ва ривожланиши (мустахкамланиши) босқичлари ва даражалари, инқирози сабабларини ўрганади. Одамлар уюшмасидаги асосий бирлик бу одамлар бевосита бошқа кишилар билан алоқага киришадиган ва ўзининг социал мохиятини ифода этадиган гурухдир. Буни кичик гурух деб аталади. Уларни реал (алоқага киришадиган) ва шартли кичик гурухларга ажратиш расм бўлган. Реал одамлардан ташкил топган биринчи гурух (мактабдаги синф ўқувчилари, талабалар гурухи, ишлаб чиқариш бригадаси ва хоказолар) худди тирик организм сингари харакатда бўлади. Шартли гурух фақат номинал тарзда, рўйхатлардагина мавжуд бўлади. Уларнинг аъзолари вақт ва фазо орқали бир бирлари билан бирлашмаган ва бир бирлари билан алоқага киришмаган бўлади. (Масалан, бир хил номдаги олий ўқув юртининг қайсидир факультети талабалари, масалан математика факультетининг, технология факультетининг талабалари ва хоказо.)
Реал гурухлар расмий (формал) ва норасмий гурухларга бўлинади.
Одамларни уюштиришнинг юксак шақли - жамоадир. Жамоа - бу умумий мақсадлар хамда биргаликда амалга оширилаётган фаолиятнинг бир-бирига яқин бўлган мотивлари орқали бирлаштирилган, жамиятнинг бир қисмини ташкил этган, мазкур жамият мақсадларига бўйсундирилган одамлар уюшмасидир.
Гурух ва жамоаларда одамларнинг бир бирига таъсири турли воситаларда амалга ошади. Энг мухими – мулоқотдир. Нутқ ва имо-ишора орқали бир бирини маъқуллаш ёки қаршилик кўрсатиш, кучларни бирлаштириш ёки эътироз билдириш сингарилар бўлиши мумкин.
Download 74.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling