“Ким қандай қичқиради?” ўйини хикояси. Хикоянинг қисқача мазмуни
Download 16.32 Kb.
|
Овозни ривожлантиришга оид ўйинлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Ким қандай қичқиради” ўйини хикояси.
- Методик курсатма.
- “Шамол эсяпти” ўйини.
- Осойишта (паст)овоздан фойдаланиш малакасини тарбиялаш.
- Паст ва баланд овоздан фойдаланиш малакасчини тарбиялаш. Мақсад: Болаларни паст ва баланд овозда гапиришга ўргатиш. “Акс-садо” ўйини.
- “Баланд-паст” ўйини.
Овозни ривожлантиришга оид ўйинлар Овозни паст ва баланд чиқара олиш малакасини хосил қилиш. Мақсад: Болаларни ингичка ва паст овозда гапиришга ургатиш. “Ким қандай қичқиради?” ўйини хикояси. Хикоянинг қисқача мазмуни. Логопед ўзининг хикоясини,хикоя мазунига таллуқли булган шаклларни (ўйинчоқ) ёки ўйиничоқ расимларини фланнелографда курсатиб бериш билан бошлайди: Эрталаб биз оиламиз билан далага сайр қилгани чиқдик.Қўлоғимизга ниманингдир ингичка овазда “пи-пи”деб (ингичка овозда талаффуз этади) овоз чиқараётгани эшитилди.Қарасак бу чумчуқнинг боласи-чумчуқча экан. У дарахтга қуниб,онасини қидириб чақираётган экан. У онам менга қачон қурт,чувалчанг олиб келадилар деб,ингичка овозда чийиллар эди.Қушча қандай чийиллар экан? “болалар ингичка овозда чумчуқчанинг “пи-пи” деб овоз чиқаришига тақлид қиладилар.Бирданига она чумчуқ учиб келади,унинг оғзида чувалчанг бор эди,у чувалчангни боласига (қушчага)берди ва паст овозда “пи-пи деб овоз чиқариб қуйди”.Логопед паст овозда талаффуз этади.Она чумчуқ қандай овоз чиқаради? (Болалар “пи-пи”деб жуда паст овозда талаффуз этадилар).Қуш учиб кетганидан кейин биз сайримизни давом эттирдик.Биз бир полиз олдидан чиқиб қолдик.У ерда қаердандир ингичка “миёв-миёв” деган овоз келар эди. Бу овоз мушукчаники экан. Убизни куриб олдимизга югуриб келди.У қандай миёвайди? (Болалар мушукчанинг овозини ингичка овозда талаффуз этадилар).У онаси она мушукни қидириб юрган экан.Она мушук боласини мушукчанинг овозини эшитиб,югуриб келди ва паст овозда “миёв-миёв”деб боласини эркалаб қуйди.Она мушук қандай миёвлайди? Болалар паст овозда она мушук овозига тақлид қиладилар, “миёв-миёв”.Энди,болалар,мен хозир сизларга гурухимизга кимлар мехмон булиб келганини кусатаман.Логопед бошқа хонадан катта мушик (она мушук) ўйинчоғини олиб келади ва стол устида юргизади.Болалардан сурайди: “Она мушук қандай миёвлайди?” (Болалар овозларини пасайтириб, “миёв-миёв”деб айтадилар).Сўнгра мушукчани,она чумчуқ (куш), чумчуқчани курсатади,болалар уларнинг овозларини тақлид қиладилар. Методик курсатма. Болалар бақирмасдан,тинч охангда,керак булганда овозни баландлатиб, паслатиб гаплашишлари логопед эса назорат қилиб туриши керак. Овоз кучини ўзгартириш. Мақсад: Болаларни вазиятга қараб баланд ва раст овозда фойдаланишга ўргатиш. “Шамол эсяпти” ўйини. Ўйиннинг қисқача мазмуни. Болалар стулчаларда ярим доира шаклида утирадилар,логопед шундай дейди: Биз ёзда урмонга сайрга бордик.Дала буйлаб кетяпмиз,қуёш олтин нурларини ҳар томонга сочяпти,енгил шамол эсиб утларни,гулларни тебратяпти. Шамол секинэсяпти,мана бундай: у-у-у, (логопед “у”товушини секин ва чузиб талаффуз этади).Мана боғчага ҳам етиб келдик.Бизлар кўплаб гуллар,мевалар тердик ва боғчага қайтмоқчи бўлдик.Бирданига кўчли шамол эса бошлади.Шамол қаттиқ ғувиллай бошлади: у-у-у…(тарбиячи бу товушни баланд ва узоқ талаффуз этади). Болалар тарбиячига тақлид қилиб,енгил ва кучли эсаётган шамолнинг овозини такрорлайди.Сунгра тарбиячи расимларни кўрсатади,болалар эса расим тасвирига қараб,унга таллуқли булган овоз кучида шамолнинг овозига тақлид қиладилар. Методик кўрсатма: Логопед болаларнинг овоз кучини ўзгартиришларига эътибор бериб бориш керак. Осойишта (паст)овоздан фойдаланиш малакасини тарбиялаш. Ўйиннинг қисқача мазмуни: Болалар доира булиб юрадилар,уртада мушук ролидаги бола утиради.Юолалар юра туриб қуйидаги шеърни паст овозда айтадилар: Секин сичқонлар,секин сичқонлад Том бошида мушук бор Сичқон,сичқон,эхтиёт бул! Мушук сени тутмасин! Мушукни тасвирловчи бола шеър матнини тугатиши билан баландовозда миёвлайди ва болалар кетидан қувади.Ушланган бола мушук булади. Методик курсатма: Бола овози жуда баланд ҳам,паст ҳам булмаслиги зарур. Паст ва баланд овоздан фойдаланиш малакасчини тарбиялаш. Мақсад: Болаларни паст ва баланд овозда гапиришга ўргатиш. “Акс-садо” ўйини. Ўйиннинг қисқача музмуни: Болалар 2 гурухга ажиратилади.Биринчи гуруҳ болалари урмонда адашиб қолган болаларни,иккинчи гурух болалари акс-садони тасвирлайдилар.Ҳар бир гуруҳхонанинг турли бўрчагига жойлашади.Урмонда адашиб қолган болаларни тасвирловчи гуруҳ болалари бошқа гуруҳдаги болаларни (акс-садо гуруҳидаги болаларни) исмини баланд овоозда айтиб чақиришади: “Ау,Олима! Ау,Пулат!” Акс садони тасвирловчи болалар худди шу сщзларни паст овозда такрорлашади. Сунгра қатнашчилари роль алмашинадилар. Методик курсатма: Болалар уртоқларининг исмини айтиб чақирганларидан кейин пауза қилишлари, “Акс-садо” га айтган сўзларни такрорлаш учун имконият беришлари керак. “Баланд-паст” ўйини. Ўйиннинг бориши: Болалар сонига қараб 2-3 жуфт ўйинчоқ олинади.Паст товушга тақлид қилганда шивирлашга ўтиб кетмаслик керак. Тарбиячи катта ва кичик кучукчаларни кўрсатиб,болаларга шундай дейди:Катта кучук вовилаганда баланд овозда акиллайди вов-вов-вов.Катта кучук қандай акиллаган экан.Болалар балан овозда вов-вов деб айтадилар.Тарбиячи ўйинни давом эттириб,шундай дейди: Кичкина кучукча паст овозда акиллайди вов-вов. Кичкина кучукча қандай овозда аккилар экан.Болалар паст овозда вов-вов деб айтадилар. Тарбиячи ҳар иккала кучук ўйинчоғини олиб қўяди ва шундай дейди: Хозир жуда ҳам даққат билан қулоқ солиб ўтиринглар.Кучук пайдо бўлиши билан сиз вов-вов деб айтасиз,аммо адашиб кетмаганлар,катта кучук баланд овозда акиллайди,кичкина кучук паст овозда акиллайди.Худди шу тарзда бошқа ўйинчоқлар билан ўйин ўтказилади. Download 16.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling