Кимё фанидан абитуриентлар


Молекуляр тузилишли моддалар заррачалари орасидаги масофа катта бўлади


Download 2.95 Mb.
bet2/71
Sana21.08.2023
Hajmi2.95 Mb.
#1668945
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   71
Bog'liq
Kimyo qo\'llanma 1-qism

Молекуляр тузилишли моддалар заррачалари орасидаги масофа катта бўлади,

шунинг учун улар орасидаги тортишиш кучлари жуда кичик бўлади.


12. Сублиматланиш нима? У физик ҳодисами ёки кимёвий?
Модда қиздирилганда суюқланмасдан бир йўла газ ҳолатига ўтиши сублиматланиш
деб аталади. Сублиматланиш физик ҳодиса ҳисобланади.
13. Нима учун номолекуляр тузилишли моддалар қийин суюқланади ва буғланади?
Номолекуляр тузилишли моддалар заррачалари орасидаги масофа жуда кичик бўлади. Шунинг учун улар орасидаги тортишиш кучи катта бўлади.
14. Табиатда қандай тузилишли моддалар кўп: молекулярми ёки номолекулярми?
Табиатда тарқалган жами моддаларнинг 10 % га яқинини номолекуляр тузилишли моддалар ташкил этади.
15.Оддий моддалар деб нимага айтилади? Мисол келтиринг.

Бир хил атомлардан иборат модда оддий модда деб атала ди. Оддий моддаларга мисоллар: кислород, темир, олмос, симоб, мис.


16.Мураккаб модда деб нимага айтилади? Мисол келтиринг.
Ҳар хил атомлардан иборат моддалар мураккаб моддалар деб аталади. Мураккаб моддаларга мисоллар: сув, карбонат ангидрид, оҳактош, малахит.
17. Кимёвий элемент нима?

Таркиби ва хоссаси бир хил бўлган атомлар мажмуи кимёвий элемент дейилади.


18. Нисбий атом масса деб нимага айтилади?
1 дона атом ҳақиқий массаси С-12 атоми ҳақиқий массасининг 1/12 қисмидан неча марта катталигини билдирувчи сон нисбий атом масса деб аталади. Нисбий атом масса Ar ҳарфи билан белгиланади.
19. Массанинг атом бирлиги нима?
Массанинг атом бирлиги қиймат жиҳатидан С-12 атоми ҳақиқий массасининг 1/12 қисмини билдиради. 1 м.а.б 1,66·10-24 г га тенг.
20. 1 дона атомнинг массасини қандай ҳисоблаб топилади?
1 дона атомнинг ҳақиқий массасини аниқлаш учун нисбий атом массани массанинг атом бирлигига кўпайтириш керак. Яъни, mo=Ar·м.а.б



Download 2.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling