Кимё фанидан абитуриентлар


Индекс деб модда таркибидаги элемент сонини билдирувчи сонга айтилади. У


Download 2.95 Mb.
bet5/71
Sana21.08.2023
Hajmi2.95 Mb.
#1668945
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   71
Bog'liq
Kimyo qo\'llanma 1-qism

Индекс деб модда таркибидаги элемент сонини билдирувчи сонга айтилади. У

элементнинг ўнг томонига пастроққа ёзилади. Масалан: H2SO4


39. Коффициент нима? Коэффициент моддалар кимёвий формулалари олдидаги сон бўлиб, у шу модданинг
нечта молекуласи тўғрисида гап кетаётганини билдиради. Кимёвий реакцияларда массанинг сақланиш қонунига мувофиқ реакциянинг ўнг ва чап томонларини тенглаш мақсадида ёзилади. Масалан: 2Н2О, 8HNO3
40. Молекуляр тузилишли оддий моддалар формуласи қандай ёзилади? Молекуляр тузилишли моддаларнинг формулаларини ёзишда молекуланинг неча атомдан иборатлиги аниқ кўрсатилади. Масалан: О2, О3, Р4.
41. Номолекуляр тузилишли оддий моддалар формуласи қандай ёзилади?

Номолекуляр тузилишли моддаларнинг формулалари шу моддани ташкил этувчи элементлар белгилари орқали ифодаланади. Масалан: Al, NaCl, Fe2O3. Амалда уларнинг ҳақиқий таркиби бу формулага бўйсунмайди.


42. Кимёвий формуладан қандай маълумотлар олиш мумкин?
Кимёвий формуладан қуйидаги маълумотларни аниқлаш мумкин: модданинг сифат ва миқдор таркибини, модда формуласида элементларнинг ёзилиш тартибини, бирикма таркибидаги элементларнинг масса нисбатини.
43. Кимёвий формулалар қандай ўқилади?

Кимёвий формулалар улардаги элементларнинг келиш тартибида ўқилади. Бунда

қуйидаги элементлар оддий ҳарф сифатида ўқилади:О-о,Н-аш,Р-пе,С-це,S-эс,N-эн,

қолган элементларнинг тўлиқ номи айтилади.


44. қуйидаги формулаларни ўқинг: Н2, /2, Cl2, Р2О5,Fе2О3, Н2SO4, Н4Р2О7,СН3ОН,
С6Н12О6

Формулаларнинг ўқилиши қуйидагича: аш-икки, фтор- икки, хлор-икки, пе-икки о-беш, темир-икки о-уч, аш-икки эс-о-тўрт, аш-тўрт пе-икки о-етти, це аш-уч о-аш, це-олти аш-ўн икки о-олти.


45. Модда таркиби доимийлиги қонуни ким томонидан қачон кашф этилган?
Модда таркибининг доимийлиги қонуни 1799 йилда Ж.Л.Пруст томонидан кашф этилган.У қуйидагича таърифланади: «Кимёвий тоза модда қаерда ва қайси усулда олинишидан қатъи назар ўзгармас таркибга эга.
46. Модда таркибининг доимийлиги қонунини нималарга қўллаш мумкин?
Модда таркибининг доимийлиги қонуни асосан кимёвий бирикмалар формуласини тўғри ёзиш учун татбиқ этилади. Шунигдек, бирикма таркибидаги элементларнинг масса нисбатини аниқлаш учун қўлланилади.
47. қуйидаги моддаларда элементлар қандай энг кичик масса нисбатда эканини
аниқланг: а)Fе2О3, б)СrO3, в)MgSO4, г)СuCO3, д)СаBr2.
а)Fе:O=7:3, б)Cr:O=13:12, в)Mg:S:O=3:4:8,
г)Cu:C:O=16:3:12, д)Ca:Br=1:4



Download 2.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling