Кимё фанидан абитуриентлар


Download 2.95 Mb.
bet3/71
Sana21.08.2023
Hajmi2.95 Mb.
#1668945
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   71
Bog'liq
Kimyo qo\'llanma 1-qism

А Т О М Т А Р К И Б И:
21. Атом неча қисмдан иборат? Атом қисмлари қандай зарядланган? Атом асосан икки қисмдан иборат: марказида ядро ва унинг атрофида айланувчи электронлар. Ядро мусбат, электронлар эса манфий зарядланган.
22. Нима учун атом электронейтрал заррача деб аталади? Атомда ядронинг мусбат ва электронларнинг манфий зарядлари йиғиндиси нолга тенг бўлгани учун атом электронейтрал заррача деб аталади.
23. Ядрода қандай заррачалар мавжуд? Ядро икки хил заррачалар тўпламидан иборат: протонлар ва нейтронлар.
Протонлар мусбат зарядланган,нейтронлар зарядсиз заррачалардир. Протонлар ва нейтронлар биргаликда нуклонлар деб аталади.
24. Протонлар сони қандай аниқланади? Мисол келтиринг. Атом ядроси таркибидаги протонлар сони элементнинг тартиб рақамига тенг. Масалан, кислород атомида 8 та, темир атомида 26 та протон бор.
25. Нейтронлар сони қандай аниқланади? Мисол келтиринг. Атом таркибидаги нейтронлар сонини топиш учун унинг нисбий атом массасидан протонлар сони айириб ташланади. Масалан, алюминий атомида 14 та(27-13=14),
кумуш атомида 61 та(108-47=61) нейтрон бор.
26. Электронлар сони қандай аниқланади? Атом таркибидаги электронлар сони протонлар сонига, яъни элементнинг тартиб рақамига тенг. Масалан, Cu да 29 та, Sn да 50 та электрон бор.
27. Изотоплар нима? Мисол келтиринг. Ядро заряди(тартиб рақами) бир хил, нисбий атом массаси ҳар хил бўлган атомлар изотоплар деб аталади. Изотопларда протонлар ва электронлар сони бир хил, нейтронлар сони эса турлича бўлади. Масалан, кислороднинг изотоплари О-16, О-17, О-18, миснинг изотоплари Cu-63, Cu-65.
28. Изотоплар аралашмасининг ўртача нисбий атом массаси қандай аниқланади?
Изотопларнинг ўртача нисбий атом массаси қуйидагича топилади:
А1·ω1қа2·ω2 бу ерда А1 ва А2 лар
Аўрт=——————— изотопларнинг нисбий атом
100% массалари, ω1 ва ω2 уларнинг
масса улушлари
29. Ўртача нисбий атом массадан изотопларнинг масса улуши қандай топилади?

Download 2.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling