Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Download 1.43 Mb.
bet133/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Педагогик жараён. Педагог ва таълим олувчи орасидаги муносабат, билим бериш, билим олиш, ўргатиш, ўрганиш майлида кечадиган муносабатлар тизими.
Педагогик тамойиллар. Педагог ва таълим олувчи орасидаги муносабатда бериладиган билим тури, ҳажми ва мазмуни, шунингдек ўқув қуроллари ва таълим олувчиларнинг руҳий хусусиятлари ва шулар ораларидаги зарурий боғлиқлик (қонуният)лардан келиб чиққан қоидалар.
Педагогик тажриба. Таълим-тарбия берувчи томонидан маърифатнинг тамойиллари ва таълим-тарбия беришнинг муайян усул ва услубларини тўлиқ ўзлаштириш ҳамда уларни амалда қўллашдаги реал шарт-шароитларни, таълим олувчи ва ҳар бир шахснинг ўзига хосликларини ҳисобга олган ҳолда амалиётда тадбиқ этиш.
Педагогик мониторинг. Ўқув жараёнини узлуксиз, узоқ муддатли кузатиш ва уни бошқариш.
Принцип. Юнонча- “princip” сўзидан олинган бўлиб, асос, дастлабки ҳолат, бошқарувчи ғоя, умумлашган талаб каби маънoларни англатади. Дидактикада олимлар принципларни турлича талқин қилишади: педагогик ҳолатни йўлга солувчи дидактик ҳолатлар, тавсиялар, ўқитишнинг меъёрий асослари, дидактик мақсадга эришиш усуллари ва ҳ.к.
Семинар дарслари. Семинар - лотинча тортишиш, баҳс дегани бўлиб, у биринчи марта қадимги грек ва рим мактабларида қўлланилган. Семинар ўзлаштирилаётган янги материалнинг бир қисми таълим олувчи томонидан қандай ўзлаштирилишини текшириб кўриш мақсадида асосан гуманитар ва табиий фанлар бўйича ўтказилади. Бунда берилган мавзу бўйича материални чуқур ўзлаштириш, адабиёт билан ишлаш, берилган саволларга жавоб бериш, бошқаларнинг фикрини эшитиш, таҳлил қилиш, баҳо беришга асосий эътибор қаратилади.
Таксономия. Грекча сўздан келиб чиққан бўлиб, “taxis”–тартиб бўйича жойлашиш, “nomos”–қонун дегани.
Тарбия. Шахс ривожланишида, бир авлод ижтимоий тажрибасининг кейинги авлодлар томонидан ўзлаштирилиши ва уларнинг ижтимоий ҳаётга қўшилишларини таъминлаб берувчи зарурий фаолиятдир.
Таълим. Тажрибалар алмашиниши жараёни бўлиб, режали равишда амалга ошириладиган “педагог-таълим олувчи-педагог” мулоқати, унинг натижасида маълумот, тарбия ва ривожланиш амалга ошади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling