Мустақил таълими турлари.
Такрорлаш ва машқ қилиш. Такрорлаш ва машқ қилишда педагог дарс пайтида олган билимларини такрорлайди, таҳлил қилиб, умумлаштириб, фикрлаб кўради, эслаб қолади, амалий топшириқларни бажариш кўникмалари ва малакаларини шакллантиради.
Янги билимларни мустақил ўзлаштириш. Янги билимларни мустақил ўзлаштиришда таълим олувчи ахборот манбаларини излаб топиш, улар устида ишлаш, конспектлаштириш, фикрларни изчил баён қилиш бўйича кўникмаларни эгаллайди, мустақил таълим олиш усул ва услубларини ўрганади.
Ижодий характердаги ишларни бажариш. Ижодий характердаги топшириқларни бажаришда таълим олувчи муаммоли вазиятларни аниқлаш, таҳлил қилиш, мустақил равишда қарор қабул қилиш кўникмаларини эгаллайди, масалани ҳал қилишга ижодий ёндашишга ўрганади, кўргазмали воситалар тайёрлаш, илмий тавсифдаги, изланишларни талаб қиладиган топшириқларни ҳал қилиш йўллари билан танишади.
Мустақил таълим шакллари.
1. Фан боблари ва мавзуларини ўрганиш. Бу ҳали мустақил таълим кўникмасига эга бўлмаган биринчи босқич таълим олувчилари учун мақсадга мувофиқ бўлиб, унинг натижалари бажарилган реферат, индивидуал топшириқ, семинар кабилар орқали текширилади.
2. Тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш. Бунда педагог асосий материални баён этишга катта эътибор қаратади. Тарқатма материал ҳар бир маъруза учун тайёрланади. Мустақил таълимнинг бу шакли умумкасбий ва махсус фанларни ўрганувчи юқори босқич таълим олувчилари учун мақсадга мувофиқдир. Ушбу ишларнинг натижалари тегишли назорат босқичларида текширилади.
3. Автоматлаштирилган ўргатувчи, назорат қилувчи тизимлар билан ишлаш. Бу маъруза, лаборатория ишлари ёки амалиёт дарсларига тайёргарлик доирасида олиб борилиб, барча босқич таълим олувчиларига тааллуқли.
4. Махсус, илмий адабиётлар бўйича фан бўлим ва мавзулари устида ишлаш. Булар ҳисоблаш-график топшириқлар, реферат, курс иши лойиҳалари, битирув малакавий ишларни бажаришда барча босқич таълим олувчилари учун аҳамиятли. Унинг натижалари тегишли рейтинг-назорат босқичларида текширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |