Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


ТАЪЛИМ ОЛУВЧИЛАРНИНГ КРЕАТИВ КОМПЕТЕНТЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМНИНГ ЎРНИ


Download 1.43 Mb.
bet100/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

ТАЪЛИМ ОЛУВЧИЛАРНИНГ КРЕАТИВ КОМПЕТЕНТЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМНИНГ ЎРНИ


Мустақил таълимни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад: таълим олувчиларнинг турли фанларга бўлган қизиқишларини ўстириш; олган назарий билимларни амалда қўллай олиш малакасини шакллантириш; мустақил фикрлаш, ижодий қобилиятини ривожлантириш; дунёқарашини кенгайтириш; амалий кўникма ва малакаларини ўстириш; замонавий таълим технологияларининг шакл ва усуллари билан таништириш; касбга, техник, конструкторлик ҳамда илмий-тадқиқот ишларига йўналтириш; қўшимча адабиётлар билан ишлаш, интернет, электрон ва мультимедиали дарсликлар кабилардан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш; фан, техника ва технологиянинг энг охирги ютуқларидан хабардор қилиш кабилардан иборат.
Мустақил таълимнинг барча шаклларини илғор таълим технологиялари асосида ташкил қилишга тизимли ёндашишда қуйидаги ларга эътиборни қаратиш муҳим:
- унинг барча босқичларини мувофиқлаштириш ва узвийлаштириш;
- бажарилиши сифати устидан қатъий назорат ўрнатиш;
- назорат қилиш механизмини яратиш ва такомиллаштириб бориш;
- мустақил таълим нима мақсадда берилаётганлигига (янги билимларни ўзлаштириш, мустаҳкамлаш, ижодий фаолликни ошириш, амалий кўникма ва малакаларни шакллантириш ва ҳ. к.) асосланиши;
- бажариладиган вазифа, топшириқларнинг аниқ равшан белгиланиши;
- таълим олувчиларнинг топшириқларни бажариш алгоритми ва замонавий таълим технологияси усулларидан етарли даражада хабардор бўлиши;
- маслаҳат ва бошқа ёрдам турларининг тўғри белгиланиши (йўлланма ва кўрсатма бериш, мавзунинг мазмуни ва моҳиятини тушунтириш, топшириқларни бажариш усуллари бўйича тушунча бериш, муаммоли ҳолатларни биргаликда ҳал қилиш ва ҳ. к.);
- ҳисоб шакли ва баҳолаш мезонини аниқ белгилаш;
- назорат вақти, шакли ва турларини аниқ белгилаб олиш (амалий, семинар, лаборатория дарслари, маслаҳат ёки назорат учун махсус ажратилган вақт, маъруза ёки реферат матни, бажарилган топшириқлар, уй вазифаси дафтари, назорат ишлари, кўргазмали жиҳозлар, ижодий ишлар, бажарилган иш моҳиятини тушунтириб бериш, ёзма шаклда баён қилиш ва ҳ. к.) талабларини бажариш даркор.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling