Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув
Download 1.43 Mb.
|
2 5325613237763320393
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ривожлантирувчи.
- Вазифалари.
- Дарсларда ўқув мақсадларининг тавсифи ва тушунтирилишига ҳам эътиборни қаратиш мақсадга мувофиқдир. Бунда педагогларга қуйидаги тавсиялар берилади
Педагог мақсади. Таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадларни кўзда тутади.
Таълимий. Дарс жараёнида таълим олувчиларда дунёқарашни кенгайтириш, билиш фаолияти; билимларни амалиётда қўллаш; маълум кўникма ва малакаларни шакллантириш билан белгиланади. Тарбиявий. Дарс жараёнида таълим олувчиларда мустақиллик, ўзаро муносабат, ахлоқий йўналишларни, мустақил фаолликка асос бўлувчи мотивларни шакллантириш билан белгиланади. Ривожлантирувчи. Дарс жараёнида таълим олувчиларда диққат, нутқ, таққослаш, рефлексия, оптимал ечимларни излаб топиш кўникмаларини, дарсга нисбатан мотивацияни ривожлантириш билан белгиланади. Мақсади. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш, Давлат таълим стандартлари, ўқув дастури ва ўқув режалари талабларига асосланган ҳолда таълим олувчиларда билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш ҳамда ривожлантириш, шу орқали рақобатбардош кадрларни тайёрлаш, ёшларнинг сиёсий ҳамда ижтимоий-иқтисодий ҳаётда мустақил йўл топа олишларига эришиш. Вазифалари. Таълим-тарбиянинг умумий, яхлит лойиҳасини ишлаб чиқиш; бунда ҳал этилиши лозим бўлган аниқ мақсад ва вазифаларни белгилаш; унинг мазмунини ишлаб чиқиш; самарадорлигини таъминлашга ёрдам берувчи энг самарали, метод, усул ҳамда воситаларни танлаш; таълим олувчилар фаолиятини назорат қилиш ҳамда баҳолашни ташкил этиш. Дарсларда ўқув мақсадларининг тавсифи ва тушунтирилишига ҳам эътиборни қаратиш мақсадга мувофиқдир. Бунда педагогларга қуйидаги тавсиялар берилади: - дарснинг ҳар бир алоҳида қисми якунида, таълим олувчиларни айнан нимага ўқитишни ҳохлашингизни аниқлаштириб олинг; - ҳатто дарс мақсадлари берилган дарслик асосида ишлаётган бўлсангиз ҳам, аниқ режаларингизни яна бир бор ўйлаб кўриш ва таълим олувчилар таълимининг турли қисмлари билан қанчалик боғлиқ эканлигини кўриб чиқиш керак; - мавжуд дарс мақсадларига ижодий ёндашинг. Баъзан, мақсад таълим олувчи учун тушунарсиз тилда тузилган бўлади ва асосан таълим жараёни билан эмас, фанни ўқитиш билан боғлиқ бўлади; - мақсадлар, улар учун янада тушунарли бўлиши учун, Сиз улар шаклини ўзгартиришингизга тўғри келади; - таълим олувчилар учун тушунарли тилда гапиринг. Курс ҳужжатларида дарс мақсадлари кўпинча мураккаб терминларга бой бўлади; - сиз уларни тушунарли тилга айлантирганингизда, таълим олувчилар учун мақсадларнинг аҳамиятини оширасиз ва шу билан бирга ўзингиз учун ўқитиш методикасини ишлаб чиқиш вазифасини анча осонлаштирган бўласиз; - дарс мақсадлари эҳтиёж ва интилишларга жавоб бериш бермаслигини аниқлаш учун, таълим олувчилар мақсадларга ўз эътиборларини қаратадилар. Ўқув курси меъёрини баҳолаш, белгиланган мақсадлар асосида олиб борилади; - кўп таълим олувчилар, қўйилган баъзи мақсадларга шундоқ ҳам эришиб улгурганини эсда тутинг; - дарс мақсадларини аниқлашда, уларда мавжуд тажрибага тегишлича эътибор қаратиб маълум кўникмаларга эга баъзи бир таълим олувчиларни бошқалар билан шериклашиши фойдали бўлишини айтиб ўтинг; - нима учун, деган саволга жавоб беришга ҳамда ҳар бир мақсадни нима учун кераклигини тушунтиришга тайёр бўлинг; - хўш, нима бўпти каби жавобга тайёр бўлинг; - таълим олувчилар, бирон бир мақсад мазмунини ҳеч ҳам тушунмаётган бўлса, ушбу мақсадга эришишга етарли даражада жиддийлик билан ёндашиши учун, Сиз қўшимча равишда тушунтириш бериб ўтишингизга тўғри келади; - бунинг қандай фойдаси бор деган саволга ўз жавобларингизни ўйлаб қўйинг; - таълим олувчилар у ёки бу кўникма ва қобилиятга эга бўлишдан ўзи учун қисқа ёки узоқ муддатли фойдани кўра билса, улар ушбу мақсадга эришишга кўпроқ интиладилар; бажариш қўлингиздан келмайдиган нарсаларни ваъда қилманг. Барчанинг талабларини қондирадиган мақсадлар қўйиш истаги мавжуд бўлади; - ҳар бир мақсадни баҳолаш мумкин бўлган бирон бир иш ёки вазифа билан боғлаш муҳим аҳамият касб этади; тушуниш ва билиш сўзларини ишлатманг. Ушбу бўлимни муваффақиятли якунлагач, Сиз ўзингиз учун бу қонунни аниқлаштириб оласиз дейиш жуда осон, лекин бу ерда биз сал тўхташимизга тўғри келади; - улар уни тушунганлигини биз қандай биламиз, улар уни тушунаётганлигини қандай қилиб намоён қилишлари мумкин, ушбу саволларнинг сўнгисига жавоб, дарс мақсадларини янада самарали ифодалаш усулларини белгилаш масаласига аниқлик киритади; бошидан бошламанг. Кўпинча, дарс бошланишига тегишли мақсадларни ифодалаш мураккаб ҳисобланади; - яхшиси бу вазифани ушбу мақсадлар ўзидан-ўзи намоён бўлишни бошлагунга қадар қолдириш керак; баҳолаш мезонларини олдиндан ўйлаб қўйинг. Қандан қилиб ўлчаш мумкинлигини тушуниш осон бўлса, мақсадларни таъриф қилишни бошлашингиз мумкин; тахминлар қисқа бўлиши керак; - таълим олувчилар ҳар бир мақсад мазмуни нима эканлигини бир неча бор ўқиш ёки ўйлаб ўтириш заруратисиз англаб олишлари мумкин бўлиши муҳим ҳисобланади; ўз мақсадларингизни мисоллар орқали ифода этишингиз мумкин; - зарурат туғилганда, ушбу қўшимча тушунтиришларни кичикроқ шрифтда ёки қавс ичида бериш мумкин; мақсадларни олдиндан текшириш. Сиз мақсадларни етарли даражада равшан қилиб тушунтирганингизга ишонч ҳосил қилиш учун, таълим олувчиларга қуйидаги саволни беринг: масалан, бу ерда нима ҳақида гап кетмоқда; таълим олувчиларга умумий мақсад ҳақида тасаввур беринг. Уларда ушбу мақсадларни босқичма-босқич бажара олишларига ишонч ҳиссини яратиш керак; кераксиз мақсадлардан ўзингиз четда тутинг. Мақсадларни белгилаш жараёнидаги асосий эътирозлардан бири шундан иборатки, мақсадлар жуда кўп, лекин фақатгина бир нечтаси аҳамиятга эга бўлиши мумкин; ўзингиз дарснинг якуний мақсадини аниқ тасаввур қилмасангиз, бирон нарсани ўргатишга ўринманг. Бу аёндек туюладию, лекин ажабланарлиси, ҳар бир бўлимда муҳим ўқув маълумот бор-йўқлигини текшириб, қисқартириб ва кераксиз маълумотлар олиб ташланса мақсадлар қанчалик осонлашиши ва аниқлашишини кўриш мумкин; баҳолаш мумкин бўлмаган (ёки баҳоланмайдиган) мақсадларни белгиламанг. Бирон бир дарс мақсадини белгилашга етарли асос мавжуд бўлса, демак унга эришиш эҳтимоли ва баҳолашнинг бирон бир усули албатта мавжуд бўлиши керак; баҳолаш учун бирон бир вазифа ёки савол, у белгиланган мақсадлар билан боғлиқ бўлмаса, ишлаб чиқилмаслиги керак. Бирон бир вазифа учун баҳо қўйишга етарли асос мавжуд бўлса, таълим олувчилар, бу нарса ўқув дастурида кўзланган-кўзланмаганлигини кўришга ҳақлидирлар; дарснинг бошланғич босқичида белгиланган мақсадлар, бундан кейин ҳеч ҳам кўриб чиқилмайдиган вазият вужудга келишига йўл қўйилмаслик керак. Дарснинг ҳар бир бўлими сўнгида уларга қайтиб такрорлаш муҳим ҳисобланади. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling