Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


-расм. Дарс жараёнини лойиҳалаш босқичлари


Download 1.43 Mb.
bet67/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

3-расм. Дарс жараёнини лойиҳалаш босқичлари.

Дарснинг биринчи босқичида - муаммонинг моҳияти, ечимининг зарурлигини тушуниб етишларига эришиш муҳим. Дарснинг иккинчи босқичи - муаммони ечиш йўлидир, уни моҳиятга етиш орқали ҳал этилади. Дарснинг сўнгги босқичида - ечим асосида таълим олувчи “мен буни ўзлаштириб, ечимини ўрганиб олдим” деган хулосага келиши керак


Муаммоли вазиятлар ўзида таълим олувчининг муаммони аниқ англашини ифодалайди ва уни бартараф этиш янги билим, усул ва ҳаракатларни излаб топишни талаб этади.
Агар таълим олувчида муаммоларни бартараф этиш йўлларини қидириш учун бошланғич билимлар етишмаса, у муаммоли вазиятларни қабул қила олмайди. Мавжуд вазиятларнинг уч кўринишини келтириш мумкин.
1. Вазият маълум. Уни ҳал этиш учун шунга ўхшаш аниқ намуналар мавжуд бўлади. Бундай ҳолатда вариантни ечиш методи стандартли бўлиши мумкин.
2. Вазият ўхшаш. Бундай ҳолатда уни шунга ўхшаш бошқа вазиятлар билан таққослаш зарур.
Улар бир бирига айнан ўхшаш бўлмаслиги мумкин, бироқ яхлит асосга эга бўлганлиги учун унинг кўринишини ўзгартириб қаралаётган вазиятга яқинлаштириб мақбуллаштирилади ва оқилона ечиш йўли топилади.
3. Номаълум вазият. Бундай вазият амалий фаолиятда учрамайди, уни бошқа қандайдир намуна билан солиштириш имкони йўқ.
Шу боисдан ечимнинг янги методини излаб топиш зарур бўлади.
Муаммоли вазиятлар таълим мақсадини кўзлаб олдиндан конструкцияланади ва дарс жараёнининг маълум қисмига киритилади. Дидактик жараённинг мотивация босқичи эса муаммоли топшириқларни кўпроқ дарснинг бошланғич қисмига киритишни ва таълим олувчилар диққатини дарс мавзусига тўлиқ жалб этишни тақозо қилади. Таълим олувчи ҳам ўз навбатида таниш вазиятлардан янги муаммоларни кўра олиши, объектнинг янги вазифаларини, тузилишини аниқлаб олиши, муқобил ечимларни топа билиши каби ижодий фаолиятни намойиш қилиши керак.
Дидактик жараённинг мотивацион босқичи таълим олувчиларнинг билиш фаолиятига кириб кетишини тезлаштиришга имкон беради. Бу фаолиятни керакли фаоллик даражасида ушлаб туриш учун уни ташкил этиш методлари ва усулларини педагог таълим олувчиларнинг ўзлаштириш сифатига боғлиқ ҳолда танлай олиши керак. Нима учун? Агар таълим олувчи ток кучи, сиғим каби тушунчаларни яхши ўзлаштирган бўлса муаммонинг ечимини тезда топади ва тўғри хулосага келади: аккумулятор қуввати кучланишга эмас, балки ток кучига ва сиғим катталигига боғлиқ бўлади.
Дарс мавзусини тушунтиришда тарихий материаллардан фойдаланиш ҳам таълим олувчиларда кучли мотивларнинг вужудга келишига, билишга қизиқишини кучайтиришга сабаб бўлади. Бироқ ўқув материалини баён қилишга тарихий ёндашиш қўшимча характерга эга бўлиши, мавзу бўйича эгалланаётган билимлар тизими ичида мантиқийлик сақланиши керак. Бунда таълим олувчиларда мавзуни ўрганишга эҳтиёж туғилади ва кўзлаган мақсадга эришилади.
Педагог англаб етиши керак бўлган ҳолат шундан иборатки, дарсда мотивларни таълим олувчиларда ривожлантириш асосий мақсад эмас, балки уларнинг билиш фаолиятини тезлаштириш воситаларидан бири саналади. Бундай дарслар билимларни мустақил равишда ўзлаштиришга қаратилиб, унда таълим олувчининг фикр юритиши, қизиқишларига суянилади.
Муаммоли ўқитиш шакллари (муаммоли савол, топшириқ, вазият, масала)дан фойдаланиш ҳам муҳим ҳисобланади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling