Дарсга қўйиладиган дидактик талаблар:
- дарс мақсадларини аниқ ва равон белгилаш, дарс босқичларининг кетма-кетлигини ишлаб, чиқиш;
- дарс мазмунини аниқлаш, уни ўқув дастури, стандарт талаблари меъёрига мослаш;
- билимларни ўзлаштириш орқали таълим олувчиларда кўникма ва малакаларни шакллантириш;
- дарс мазмунига мос усул, услуб, ва воситаларни танлай олиш;
- дарс жараёнида турли дидактик принциплардан фойдаланиш;
- таълим олувчиларнинг муваффақиятли ўқиши учун муҳит яратиш.
Замонавий дарсни тайёрлаш йўллари
1. Дарсга тайёргарликни нимадан бошлаш керак?
2. Дарснинг кетма-кетлиги нима учун зарур?
3. Дарс материалини режалаштириш
4. Дарснинг “энг долзарб” томонларини ўйлаш
5. Тўпланган ўқув материалларини тартибга тушириш
6. Дарсда таълим олувчи фаолиятини назорат этишни режалаштириш
7. Дарсни жиҳозлаш
8. Уйга вазифа
Дарсдан кутиладиган натижалар: дарс жараёнини мақсадга йўналтириш; таълим олувчилар билан ўзаро муносабат; таълим олувчиларга шахсий ёндашув; дарс жараёнига табақали ёндашув; дарс мазмуни, ўқитиш усулларини таълим олувчиларнинг билим ва қизиқишларига мослаштира олиш; таълим олувчининг малака ва кўникмаларини шакллантириш; таълим олувчининг қизишларини орттириш; таълим олувчининг тушунишини таъминлаш учун барча имкониятларни сарф этиш; таълим олувчиларнинг мустақил фикрлашини шакллантириш; таълим олувчини объектив баҳолаш.
Дарс тури. Иллюстратив ва тушунтириш, муаммоли, дастурлаштирилган, компьютерли ўқитиш турларидан бири бўлиши мумкин.
Иллюстратив ва тушунтириш. Дарс жараёни асосан кўргазмали усуллар асосида олиб борилади. Дарсда асосан таълим олувчиларнинг эшитиш ва эсда сақлаб қолиш қобилиятларига таянилади. Бу турдаги дарслар вақтни тежаш, педагог ва таълим олувчининг кучини сақлаш ҳамда дарс жараёнини самарали бошқариш имконини беради.
Муаммоли. Педагогикада таълим олувчиларни дарсга қизиқтириш йўллари турлича. Энг самарали бўлган методика, бу муаммоли вазиятларни дарс бошланишида таълим олувчиларга таклиф этиш ёки предмет мавзусини ифода эта оладиган махсус муаммоли топшириқлар берилиши керак. Муаммоли дарслар билимларни мустақил равишда ўзлаштиришга қаратилиб, унда таълим олувчининг фикр юритиши, қизиқишларига суянилади.
Дарснинг биринчи босқичида - муаммонинг моҳияти, ечимининг зарурлигини тушуниб етишларига эришиш муҳим
Қ уйида 3-расмда замонавий дарс жараёнини лойиҳалаш босқичларини келтирилган:
Do'stlaringiz bilan baham: |