Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Амалий-лаборатория назорати ва ўз-ўзини назорат


Download 1.43 Mb.
bet65/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

3. Амалий-лаборатория назорати ва ўз-ўзини назорат: лаборатория-назорат ишлари; машинали назорат; амалий-лаборатория назорати.
Юқорида билдирилган фикрлар, дарсларни давр талаблари асосида ташкил этиш, унинг мазмунини такомиллаштиришда, ўқув ҳамда дарс мақсадларини аниқ ва тўғри аниқлашда муҳим ҳисобланади.


ДАРСНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАЗМУНИ.
ЎҚУВ ҲАМДА ДАРС МАҚСАДЛАРИ ВА ВАЗИФАЛАРИ.

Дарс мазмуни деганда инсон ўқитиш жараёнида эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма ва малакалар ҳажми ва характери тушунилади.


Дарс мазмунини лойиҳалашга киришилганда педагогик тизимнинг 1-элементи - мақсад билан ўзаро фарқланадиган томонларини ҳисобга олиш керак бўлади. Педагогик тизимнинг мақсадини белгилашда, унинг таълим олувчилар ўрганиши лозим бўлган рўйхати келтирилади ва улар дарс мақсадини аниқлаш учун хизмат қилади. Дарс мазмунини саралашда ахборотларнинг умумий ҳажмидан асосий қисми таълим олувчиларга етказилади. Таълим муассасаларида ўрганилаётган фанлар кўп, ҳар бир муассаса турига қараб сони чекланади. Мисол тариқасида физика фанини олайлик. Бу фан мавзулари бўйича умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий таълим муассасалари учун алоҳида-алоҳида аниқланади. Баёни - ўқув дастурлари ишлаб чиқилади.
Ўқув дастури бўлажак мутахассисга қўйилган талабларга мос ҳолда дарс мазмунини ва уни таълим олувчилар томонидан ўзлаштириш усулларини ўзида акс эттиради. Ўқув дастурларида таълим-тарбия тажрибаси маълум кўринишда сақланади. Бу тажриба бўлажак мутахассис ўзлаштириши керак бўлган турли ахборотлар ва бу тажриба ўқитиш жараёнида қандай узатилиши кераклиги тўғрисида маълумотлардан иборат бўлади.
Ўқув дастурида мақсад аниқ белгиланиши, мазмуни эса маълум дидактик принциплар - тушунарлилик, илмийлик, кўрсатмалилик асосида қурилиши керак. Дастурда дарс материаллари тушунарли тарзда берилиши муҳим. Бунинг учун у маълум мураккаблик даражасида баён этилади. Шу боисдан дидактикада “оддийдан мураккабликка” қоидаси мавжуд. Бу қоидага дарс мазмунини изчил ва кетма-кет ёритишда риоя қилинади.
Дастур ўқитиш даражаси илмий-назарий ва сиёсий жиҳатдан қандай бўлиш кераклигини, таълим олувчиларда дунёқарашнинг қайси қирраларини шакллантириш зарурлигини кўрсатса, дарслик бу муаммоларни аниқ тушунтириб беради.
Дарс мазмуни маълум қонуниятлар асосида дидактик тайёрланмас экан, уни белгилаган вақт давомида ўзлаштириш мураккаб кечади, қатор ҳолларда бу мазмун таълим олувчиларнинг ўзлаштириш қобилиятига мос келмай қолади. Шу боисдан таълим олувчиларнинг ўзлаштириш бўйича ўқув ишларини енгиллатиш мақсадида дарс мазмунига нимадир киритиш ёки педагогика фани тўплаган бошқа бир усулларни таклиф этиш керак бўлади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling