Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув
Амалий кўникмаларни ўргатишнинг асосий қоидалари
Download 1.43 Mb.
|
2 5325613237763320393
Амалий кўникмаларни ўргатишнинг асосий қоидалари:
- маълумот йиғиш. Таълим олувчи иш топшириғини таҳлил қилади ва барча керакли маълумотларни ўзи йиғади; - режа тузиш. Таълим олувчи иш режасини, барча керакли босқичларни кўзда тутган ҳолда ўзи тузади; - қарор қабул қилиш. Таълим олувчи режани амалга ошириш ҳақида қарор қабул қилади; - амалга ошириш. Таълим олувчи иш режаси асосида ишини амалга оширади; - текшириш. Таълим олувчи ишнинг натижасини ўзи текширади; - хулоса чиқариш. Таълим олувчи ва педагог иш жараёни ҳамда натижаларини биргаликда таҳлил қилади. Дарснинг асосий компонентлари Ўқув жараёнининг универсал компонентлари матнни ёдлаш, ўқув топшириқларини бажариш эмас, лойиҳалашни амалга ошириш жараёнини англаш ҳисобланади. Ўқув жараёни махсус ишлаб чиқилган ва тизимлаштирилган ўқув материаллари ва амалий топшириқлар асосида амалга оширилади. Ўқув жараёнининг янги моделлари лойиҳалаштирилган, моделлаштирилган, конструкцияланган объектларда амалга оширилади. Бу билан ўқув материали тузилмаси ўзгаради. Ўқув материали билан боғлиқ лойиҳавий-ижодкорлик модели моддий дунё иерархияси принципларига мос ҳолда мантиқ ва соғлом фикр, яъни тушунчалар тизимининг айланиши лойиҳавий фаолият динамикасида содир бўлади. Бу ҳолда таълим тизими бутунлай бошқа тузилмага эга бўлади: лойиҳалаш, моделлаш, конструкциялаш ва тадқиқ қилиш. Ҳақиқатан, ўқув жараёни қуйидагича амалга оширилади: - педагог таълим олувчилар билан лойиҳа вазифасини муҳокама қилади: таълим олувчи томонидан ҳал қилиниши керак бўлган мақсад, вазифа ва муаммо қўйилади. Лойиҳани олгач, таълим олувчи лойиҳалаш босқичини бажаришга киришади: савол мақсадини ўрганиш, назарий мазмун ва эмпирик далилларни таҳлил қилиш ҳамда гипотеза ишлаб чиқиш; - кейин моделлаштириш босқичи келади: ўқув жараёни модели қурилади, зарур ҳолларда таълим олувчиларнинг тадқиқ қилиш ва шакллантиришга ишора қилувчи руҳий ва шахсий сифатлари схематик моделлаштирилади, таълим олувчилар ўқув фаолияти тузилмаси, унинг хусусиятлари ёшга боғлиқ ҳолда аниқлаштирилади; - кейин конструкциялаш босқичи келади: мақсадларнинг номланишини, ўқув воситалар тузилмасини ишлаб чиқиш ва саралаш (ўқув материали мазмуни, таълим шакл ва методлари кабилар), лойиҳаланаётган педагогик тизим ёки технологияни асослаш; - лойиҳани эмпирик тадқиқотни бажариш босқичи билан якунланади: тадқиқотни ишлаб чиқиш ва бошқа тадқиқот шакллари эмпирик маълумотларни олиш ва тадқиқот натижаларини баҳолаш, амалиётга жорий этиш каби тадбирлар амалга оширилади. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling