Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Download 1.43 Mb.
bet58/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Тўртинчи босқич – ҳаракатни амалий ўзгартириш, малакани шакллантириш билан белгиланади. Малаканинг шаклланиши ҳаракатни бажариш усулини такомиллаштиришга қаратилган дарслар жараёнида амалга ошади. Бунда таълим олувчи англанган ҳолда қоидалардан фойдалана бошлайди. Бу ўринда ҳаракатларни таҳлил қилиш, хатоларни ўрганиш ва уларни олдини олиш муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Бешинчи босқич – мустақил ва тизимли бажариладиган дарслардан иборат бўлади. Буларда мураккабликнинг ошиб бориши билан биргаликда уларнинг хилма-хиллигига эътибор берилади, шунга мувофиқ фаолият қизиқарли ва кўпчилик ҳолларда ижодий тавсифга эга бўлади.
Малакалар шаклланишида дарсларни вақт бўйича тақсимлаш муҳим аҳамиятга эга бўлади. Узоқ вақт давомида узлуксиз ўрганиладиган ва бажариладиган дарслар натижаси толиқиш туфайли кутилган самарани бера олмайди. Бундан келиб чиқадики, дарсларни бошқа турдаги фаолият ёки дам олиш билан алмаштириб олиб бориш лозим. Дарслар самарадорлигига улар орасидаги танаффуслар ҳам сезиларли таъсир кўрсатади. Жуда чўзилиб кетадиган танаффуслар дарслар натижасини ёмонлаштиради ва уларга сарфланадиган вақт ҳажмини кўпайтиради. Психологик тадқиқотларнинг хулосасига кўра дарсларни тақсимлашда таълим бошида тез-тез такрорлаш ва аста-секин улар оралиғини ошириб бориш қулай ҳисобланади.
Малаканинг шаклланиб бориш даражасини ҳаракатлар тезлиги ва аниқлигига кўра билиш мумкин. Юқори даражада шаклланган малакалар ҳаракатлардаги алоҳида муваффақиятлар билан эмас, балки давомли юқори натижаларга эришиб бориш билан белгиланади. Агар ҳаракатларни бажаришининг яхши натижалари уни янги, янада мураккаб ҳаракатлар тизимига киритилишидан сақласа, бу тўлақонли шаклланган малакадан далолат беради.
Дарслар давомида малакалар мослашувчанликка эга бўла боради, яъни, ҳаракатни бажариш ҳолатларига кўра мос услубларни танлаш қобилияти ҳосил бўлади. Ўқув устахоналарида таълим олувчилар керакли малакаларни ривожлантириш ва ўрганувчи машқларни бажаришга деярли вақти бўлмайди. Муайян меҳнат тури шунингдек, ҳар бир касбга ўзига хос кўникма ва малакалар мос келади. Аниқ меҳнат турларининг сони жуда кўп бўлганлиги сабабли таълим олувчиларни барча турдаги касбий кўникма ва малакалар билан қуроллантириш мушкулроқ.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling