Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув
Таълим олувчининг ўқув материалини қабул қилиши
Download 1.43 Mb.
|
2 5325613237763320393
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Ўқув материалини самарали ўзлаштиришнинг ички шароитлари.
- 3. Қабул қилишнинг ташқи факторлари.
- 4. Эслаб қолиш. Ўқув
- 5. Билимларни қўллашда кўникма ва малакаларни шакллантириш.
1. Таълим олувчининг ўқув материалини қабул қилиши. Бу ўқув жараёнининг энг муҳим қисмидир. У ўқув ишлаб чиқариш фаолиятида мустаҳкам фундамент ролини ўйнайди.
2. Ўқув материалини самарали ўзлаштиришнинг ички шароитлари. Бунинг учун энг аввало таълим олувчининг ички эҳтиёжи бўлиши керак. Ўзлаштиришнинг муваффақияти таълим олувчининг фаолиятига ҳам боғлиқ бўлади. Чунки, улар берилаётган материалларга қизиқса ва ўз устида ишласа ўзлаштиришнинг энг юқори чўққисига эришиши мумкин. Ўзлаштиришнинг ички фактларидан яна бири берилаётган материални таълим олувчи томонидан тушунишдир. Чунки, таълим олувчи мавзуни тушунмаса, қанча ўз устида ишламасин, олдинги мавзулар билан боғлиқ бўлмаса, мавзунинг ўзлаштирилиши содир бўлмайди ва жуда саёз бўлади. 3. Қабул қилишнинг ташқи факторлари. Ўқув материалини қабул қилишнинг асосий факторлари асосан ўқув материалининг мазмунига боғлиқ бўлади. Унинг қийинлиги шундаки, ўқув материалида қўлланиладиган техник материаллар аниқ ва абстрактлигига, амалиётга боғлиқлигига қараб фарқ қилади. 4. Эслаб қолиш. Ўқув материалини қабул қилишнинг энг муҳим компоненти бу янги материални эслаб қолиш ва хоҳлаган вақтда уни назарий ва амалий қўллай билишдир. Таълим олувчи ўқув материали билан фаол ишлаганда уни яхши эслаб қолиб, самарали қўллайди. Эслаб қолишнинг энг асосий самарадорлиги таълим олувчининг иродавий хусусиятларига боғлиқ. 5. Билимларни қўллашда кўникма ва малакаларни шакллантириш. Бизга маълумки билимларни амалий фаолият давомида қўллай билиш, билимларни эгаллаганлик даражасини кўрсатади. Назарий билимларни амалиётда қўллай билиш, яъни лаборатория ишларини бажариш давомида эгаллаган билимлар асосида уй вазифасини бажариш, билимларни мустақил эгаллашдан иборат. Бу жараёнда билимлар кенгайиб ва мукаммаллашиб, чуқур ўзлаштирилган билимга айланади. Ўқув жараёнини ташкил қилишда таълим олувчиларнинг ўз устида мустақил иш олиб бориши муҳим аҳамият касб этади. Шахсий билимларни ошириш, таълим олишнинг алоҳида тури ҳисобланиб, ўз-ўзини ўқитиш жараёни кўпроқ таълим олувчининг зиммасига юклатилади. Бу жараёнда ижтимоий-психологик шартлар қуйидагилар ҳисобланади: таълим олувчининг шахсий касбий малакасининг юқорилиги; мутахассисларнинг билим даражаси меҳнатнинг рақобатбардошлигини кўтаради; ҳозирги замон технологиялари ва мутахассислар фаолияти ишсизликни келтириб чиқариб, ишсизларни янги мутахассислик турига қайта ўқитишни тақозо этади; дунё иқтисодиётининг ривожланиши мутахассис кадрлар билимининг мукаммаллашиб боришига олиб келади. Ўқув жараёнида ўқувчиларни ўзлаштириш, фикрлаш жараёнини ташкил этиш бўйича эса қуйидаги ўқитиш методларини ажратиб кўрсатиш мумкин: маъруза, амалий-лаборатория-мустақил ишлар, репродуктив-эвристик, илмий-тадқиқот, муаммоли-изланиш, индуктив ва дидуктив. Умуман олганда, бугунги кунда шундай мутахассис кадрларни тарбиялашга эришиш керакки, у англаган ҳолда иш унумдорлигини оширишга ўз ҳиссасини қўшсин. Уларни ишлаётган корхонанинг обрўси, иш сифатини ошириш, меҳнат интизомига қатъиян риоя қилиш руҳида тарбиялаш лозим. Шундай қилиб, барча ёшдаги таълим олувчиларга мўлжалланган ўқув фаолиятини бошқаришнинг психологик тизимини вужудга келтириш, ўқув жараёнининг инновацион методларини ишлаб чиқиш ҳамда қўллаб келинаётган методларни янада такомиллаштириш бугунги кун талаби. Шу орқали биз таълим олувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришга ҳамда креатив компетентлигини ривожлантиришга эришамиз. Бунинг учун унинг босқичлари, методлари ҳамда дарснинг асосий компонентларига жиддий эътиборни қаратиш лозим. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling