Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Download 1.43 Mb.
bet55/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Асосий ўқув жараёни: бу босқичда таълим олувчилар умумий талабларга жавоб берувчи билим, малака ва кўникмаларга эга бўлиб, улар шундай билим оладиларки, у илмий-техник ўзгаришлар таъсирига мос келади. Умумий меҳнат эгалланган билим, кўникма ва малакаларга касбий билимларга асос бўлиб, унинг мустаҳкамлиги ишлаб ўқитишнинг самарадорлигига олиб келади. Бу жараёнда таълим олувчилар эгаллаши лозим бўлган билимлар унинг келажакдаги фаолияти, меҳнат тури ва ишлаб чиқаришда эгаллайдиган ўрнига боғлиқ бўлади. Асосий билим бериш жараёни махсус билим беришнинг негизи бўлиб хизмат қилади, шунинг учун таълим олувчи кўрсатилган фанлар бўйича назарий ва амалий машғулотларни мустаҳкам эгаллаб бормоғи лозим..
Махсус ўқув жараёни: асосий ўқув босқичидан махсус босқичга ўтиш секин-аста рўй бериб, бутун ўқув жараёни шу мақсадларга қаратилган вақт ичида олиб борилади. Махсус босқичда ўқитиш танланган касбга йўналтириш бўйича олиб борилиб, ўқитиш жараёни шу соҳадаги техник ва технологик ривожланиш талабларига жавоб бермоғи лозим, аммо марказлаштирилган тартибда ишлаб чиқилган ўқув дастури хўжалик соҳасидаги ёки корхона талабларига жавоб бера олмайди, чунки бир соҳада технологик жиҳозларнинг бир тури ўрганилса, иккинчи турида мутахассисларни тайёрлашда турли соҳалар бўйича ўқитиш афзалдир.
Махсус ўқитиш жараёнида таълим олувчиларни корхонанинг хусусиятлари билан аниқ ва мукаммал таништириш жараёнида унинг корхонадаги ҳамма иш турларида эгаллаган билим ва малакасини амалда қўллай олишни таъминлаш лозимдир. Таълим олувчилар ишлаб чиқаришдага техник ва технологик жараёнлар, қурилма ва мосламалар ҳақида билим олиб амалда қўллай билишлари керак. Махсус ўқитиш жараёнида педагог устанинг ишлаб чиқариш жараёнига ўқитишда қуйидагиларга эришмоғи лозим:
- таълим олувчини ҳозирги замон техника жараёни методлари ва замонавий методлар ҳамда қурилмаларда ишлашни ўргатиш;
- меҳнатни ташкил этиш методи ҳам таълим олувчини зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларига, касбий малакасига қараб турли иш операцияларини бажаришни замонавий технология талабига жавоб берувчи ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
- таълим олувчини иш меъёрини бажаришга ёндашишга ўргатиш;
- корхонадаги иш чизмаларини тўғри ўқишга, технологик ҳужжатлардан тўғри фойдаланишга ўргатиш;
- корхона жамоасида таълим олувчи ишидан муҳим тарбия сифатида фойдаланиш;
- таълим олувчини меҳнат хавфсизлиги, ишлаб чиқаришдаги ва ёнғин хавфсизлиги талабларига амал қилишга ўргатиш;
- таълим олувчининг онгига иш ўрни ва меҳнат қуролларига нисбатан жавобгарлик ва қадрлаш ҳиссини сингдириш;
- таълим олувчига иш маданияти ҳақида таассурот бериш, иш жойини тўғри ташкил қилишни ўргатиш.
Таълим олувчиларни билим, кўникма ҳамда малакалар билан қуроллантириш, уларнинг қобилияти ва истеъдодларини ривожлантириш жараёнида баҳолаш шунингдек, билимларни текшириб туриш муҳим аҳамият касб этади. Баҳолаш таълим тизимида фойдаланилаётган методлар қанчалик самарали эканлигини, таълим олувчиларнинг ўзлаштириш даражасини аниқлашга ёрдам беради.
Албатта ўқув жараёнининг самарали бўлиши ўқитувчиларнинг тайёргарлик даражасига ҳам боғлиқ. Ўқитувчи биринчи галда ўз касбини севиши, ҳурмат қилиши, таълим олувчига катта қизиқиш ва меҳр билан қараши, жамият олдидаги ўзининг катта масъулиятини ҳис қила олиши шарт. Ўқитувчи ҳар бир таълим олувчининг билими ва тарбияланганлик даражасини аниқлай олиши ҳамда ҳисобга олиши, ўқув материалларини тўғри танлай билиши, таҳлил қила олиши, умумлаштира билиши педагогик маҳорат учун зарур бўлган таълим усуллари, воситалари ва шаклларини мукаммал билиши, таълим олувчига нисбатан талабчан бўлиши, педагогик вазиятга қараб улардан ўринли фойдалана олиши, ўз фаолиятини таҳлил қила олиши ва хулосалар чиқара олиши керак.
Таълим олувчиларнинг асосий ўқув жараёни билимларни ўзлаштиришдан иборат бўлиб, мазкур фаолият қуйидаги компонентларни ўз ичига олади: ўқув материалларини қабул қилиш, фикрлаш, эгаллаб олиш ва қўллаш. Бу компонентлар бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлиб, улар ўқув жараёнида кетма-кет қўлланилиб, бутун бир ўқув жараёнини ташкил этади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling