Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Download 1.43 Mb.
bet52/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Биринчи босқич таълим олувчи онгида мақсадга етиш имкониятини баҳолаш, англаш тарзида ўтади.
Иккинчи босқичда таълим олувчи амалга ошириши зарур бўлган фаолиятнинг ҳолатлари, шарт-шароитлари тўғрисида фикр юритади ва уларни онгида бирма-бир таққослаб чиқади.
Учинчи босқичда фаолиятни қай йўсинда ижро қилиш режасини ҳамда ҳатти-ҳаракатларни амалга оширишнинг кетма-кетлиги тизими тузилади.
Режалаштириш жараёнида учраши мумкин бўлган зарурий барча ҳатти-ҳаракатлар, дуч келинадиган қийинчиликлар ва қарама-қаршиликлар ҳисобга олинади. Шунингдек, ишлардан келиб чиқадиган натижаларга олдиндан баҳо берилади. Ўқув жараёнини режалаштириш ўз-ўзидан юзага келмайди. Дастлаб, таълим олувчида у ёки бу тошириқни бажариш мақсад бўлади. Мақсад аниқ бўлгандан кейин уни амалга оширишнинг фикран режаси тузилади. Таълим олувчининг ўз олдига онгли равишда қўйган мақсади замирида унинг ўқиш фаолиятига нисбатан эҳтиёжи ётади. Онгли суратда пайдо бўлган эҳтиёжлар таълим олувчи ҳатти-ҳаркатининг мотиви ҳисобланади.
Ўқув жараёнини режалаштиришни қуйидаги усулларга ажратиш мумкин:
- ўзлаштирилиши лозим бўлган билимларнинг ҳажмига, топшириқ-нинг мураккаблик даражасига, қизиқарлилигига, бевосита ўзиг жалб этиш хусусиятига, ўқув топшириғининг мақсади ва характерига қараб иш вақтини оқилона тақсимлаш;
- ўзининг индивидуал хусусиятини ҳисобга олган ҳолда ақлий меҳнатни ташкил қилишнинг оптимал йўлини топиш;
- мақсад қўйиш йўлларини ҳисобга олган ҳолда топширилган барча ишларга онгли муносабатни амалга ошириш;
- ўқув ишларини мустақил бажариш усуллари (синф мустақил иши, назорат иши, баён, диктант, тест);
- умумлашган ақлий фаолият усуллари.
Билимларни ўзлаштириш, аввало, таълим олувчининг ўқишга нисбатан эмоционал муносабатига боғлиқ. Унинг билим олишга чанқоқлиги, қизиқиши ўқишга ундовчи мотивларнинг пайдо бўлишига, материалларни тўла ўзлаштирилишига олиб келади.
Таълим олувчининг предметлар бўйича билимларни эгаллаб бориши ақлий ривожланишининг 1-босқичи ҳисобланади. Билимлар ўз ичига илмий фактларни, қонун ва қоидаларни, хосса ва хусусиятларни, воқеа ва ҳодисаларни, мураккаб ички муносабат ва боғланишларни олади. Билимлар дастлаб предметнинг боблари, қисмлари бўйича, сўнг яхлит ҳолда таълим олувчи онгида тизимлашади. Тизимлаштиришнинг 2-босқичида бир-бирига ўхшаш предметларга оид билимлар фикран тартибга солинади. 3-босқичда бир неча предметлар юзасидан тўпланган билимлар маълум тизимга тушади, уларнинг ўхшаш ва фарқли томонлари ажратилади. Тизимга солишнинг 4-босқичида дарсдан ва мактабдан ташқари машғулотларда эгалланган билимлар тизимлаштирилади.
Ақлий ривожланишнинг 2-босқичи таълим олувчиларни таълимий усулларга, яъни фаолият усулларига ўргатишдан иборат. Таълимий усуллар қаторига матндаги маънодош сўзларни фикран гуруҳлаш, таянч нуқталарни излаб топиш, матн юзасидан режа тузиш, ўқув материаларини идрок қилган ҳолда оқилона такрорлаш кабилар киради. Таълимий усуллар ёрдамида матнларни ўзлаштириш материалларни мантиқий эсда олиб қолиш имкониятини яратади. Дарсликдаги ҳажми катта матнлар таълим олувчилардан билимларни таълимий усулларга таяниб ўзлаштиришни талаб қилади. Шунинг учун таълимий усулларни таълим олувчиларга ўргатиш жуда муҳим.
Маънодош сўзларни матндан хаёлан гуруҳлаш. Бундай гуруҳлаш психологик нуқтаи назардан қуйидаги хусусиятларга эга:
- матндаги сўзлардан тасаввур образлари яратилади;
- матндаги сўзлар маъносига кўра гуруҳларга ажратилади.
Маълумки, сўзларни ёки предметларни гуруҳлаш уларда ўхшаш ва умумий томонларнинг мавжуд бўлишига асосланади.
Матндан таянч нуқтани излаб топиш. Матндан хаёлан таянч нуқталарни излаб топиш бевосита идрок ва тасаввур образларига асосланади. Бунда матндаги қайси воқеа юзасидан, қайси пейзаж тўғрисида, қайси ички кечинмалар ҳақида фикр юритиш мумкинлиги инсон онгида чамалаб кўрилади. Матнни таҳлил қилиш жараёнида нималар тўғрисида қандай фикр юритиш юзасидан хаёлан режа тузилади. Сўнгра матн мазмуни ёки сюжетнинг асосий қисмини сўзлаб бершга ҳозирлик кўрилади. Таълим олувчилар берилган матн ёки ҳикояни ўқиб чиққанларидан сўнг уни таҳлил қилиб таянч нуқталарга ажратиш тўғрисида ичдан мулоҳаза юритиб кўрадилар.
Режа асосида сўзлашга тайёрланиш. Матнларни ўзлаштириш жараёнида таълим олувчиларни режа тузиб сўзлашга ўргатиш муҳим. Режа асосида сўзлашга ўргатиш матн ҳақида тизимли ва тўлиқ маълумот олишга ўргатади, нутқни ўстиради, луғат бойлигини оширади. Режа тузишда матн мантиқий жиҳатдан бўлакларга ажратилади. Режада ўз ифодасини топган ҳар бир пункт матндаги воқеа бўйича мулоҳаза юритилиши кераклигини таълим олувчига уқтириб туради ва матнни сўзлаб беришни енгиллаштиради. Режа ақлий фаолият учун бевосита туртки вазифасини ўтайди. Режа педагогни таълим олувчиларга матнга оид саволлар беришдан халос этади, таълим олувчи учун ўз фаолиятини режалаштириш имкониятини яратади, нутқни равонлаштиради, матн юзасидан яхлит маълумот беришга ундайди.
Ўқув материалини идрок қилган ҳолда такрорлаш. Одатда, материални ўзлаштириш уни такрорлаш орқали амалга оширилади. Такрорлаш ўз шакли мазмуни жиҳатидан ҳар хил бўлиши мумкин: ихтиёрий ва ихтиёрсиз, мантиқий ва механик бўлакларга бўлиб такрорлаш. Таълим олувчи ўзи учун қайси такрорлаш турини маъқул топса, у худди шу турдан фойдаланиб иш тутишга одатланади.
Чунки шу жараён унинг хотира типи билан боғлиқ-дир. Шу сабабдан педагог ҳар бир таълим олувчининг хотира хусусиятларини ўрганмасдан туриб, уларга аниқ тавсия бериши мумкин эмас. Матнларни ўрганиш жараёнида унда тасвирланган образларни, табиат лавҳаларини, воқеаларни идрок қилган ҳолда материалларни оқилона такрорлаш билимларни ўзлаштиришнинг муҳим омилларидан биридир.
Таълим олувчиларни дарс жараёнида ўқув жараёни усулларига, чунончи, эсда олиб қолиш усулларига ўргатиш уларни ўзлаштириш даражасини кўтаришга олиб келади, ўқишга нисбатан қизиқишини орттиради, қийинчиликларни бартараф қилиш уқувини вужудга келтиради, фикр юритиш доираларини кенгайтиради, ақлан ривожлантиради, ўз ўқув жараёнини ўзи режалаштириш ва ўз-ўзини бошқариш имкониятини яратади, онгли билим олишларини таъминлайди.
Шунингдек бундай тарзда уюштирилган махсус таълим шакли таълим олувчиларда шахснинг янги сифатларини вужудга келтиради, ўз позицияси-ни эгаллаш ва унда қатъий тура олиш фазилатини шакллантиради.
Психологияда сенсор ўз-ўзини назорат қилиш мавжуд бўлиб, улар таълим олувчиларда кўникма ва малакаларининг шаклланишида, ўз ҳатти-ҳаракат-ларидаги хатоларни англаб олишида ва уларни оқилона йўл билан тузатиш-ларида муҳим рол ўйнайди.
Ўз-ўзини назорат қилиш, яъни ақлий ҳаракатларни назорат қилиш усулини ўргатишнинг биринчи босқичи ўзлаштирилиши лозим бўлган материалларнининг хаёлий манзарасини яратишдан бошланади. Иккинчи босқичида эса таълим олувчи диққатига бир неча ўхшаш перспектив манзаралар ҳавола қилинади.
Таълим олувчиларда ўз-ўзини назорат қилиш усулини шакллантириш ўз кучига ишонч ҳиссини ҳамда ўз-ўзини ва ўзгаларнинг ақлий фаолиятини баҳолаш қобилиятини шакллантиради. Бу ўз навбатида таълим олувчида ўқиш мотивларини, ўқишга нисбатан ижобий муносабатларни шакллантиради, ривожлантирувчи таълимий тамойилларни амалга оширишда муҳим рол ўйнайди.
Мустақил бажарилган ўқув топшириғини жамоа бўлиб таҳлил қилиш, уларнинг шахсий қикр ва мулоҳазаларини маъқуллаш ёки қоралаш метод ва воситаларидан фойдаланиш юксак кўрсатгичлар сари етаклайди.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling