ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ БОШҚАРИШ ПСИХОЛОГИЯСИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ
Ўқув жараёнини бошқариш хусусиятлари. Таълимга оид Президент фармон ва қарорларининг амалий ижросини таъминлаш, яъни ривожланган демократик давлатлар даражасидаги кенг даражадаги билимдон, юқори малакали, рақобатбардош, тадбиркор кадрлар миллий тизимини яратиш каби бир қатор масалалар таълимнинг психологик асосини чуқур билиш, таълим олувчилар мустақил билим олишининг янги шакл, изчил йўллари излаб топиш лозим.
Сухомлинский шундай фикрларни баён этади: ўқув-тарбия жараёни бу уч омилдир: фан, санъат, маҳорат. Кенг маънода ўқув-тарбия жараёни педагог билан таълим олувчининг маънавий жиҳатдан доимо бойиб ва янгиланиб туришининг кўп қиррали жараёнидир. Педагог билан таълим олувчилар маънавий бирлиги уларнинг интилишлари, қизиқишлари, фикрлари, идеаллари, кечинмалари бирлигида ифодаланади. Қачонки таълим олувчи учун билим унинг фикри, ҳиссиётини қўзғатадиган, излашга даъват этадиган, эҳтиёжларни келтириб чиқарадиган бўлса, у ўзлаштирилиши мумкин.
Ўзлаштириш - бу фаол ўйлаш, фактлар устида фикр юритиш, нарсаларга, предметларга, фактларга, ҳодисаларга тадқиқот нуқтаи назаридан ёндашишдир. Таълим олувчи тушунча, мулоҳаза ва хулосалардан фойдаланган, уларни қўллаган жойда фаол ўйлаш бошланади. Агар ўзлаштириш жараёни катта уй қурилиши билан таққосланса, унда педагог қурилиш материалларини - ғишт, қоришмани таълим олувчига етказиб туриши керак, таълим олувчининг ўзи эса буларнинг ҳаммасини жой-жойига териб чиқиши лозим.
Таълим олувчини ишлашга мажбур этиш лозим, шунда у билимларни ўзлаштира бошлайди. Материал тушунарли, англаб олиниши билан таълим олувчи билимни ишлатиб кўриб ўз-ўзини текширмайди. Материалнинг тушунарли бўлиши бу ҳали билим эмас. Англаб олиш жараёнининг ўзи ҳам фаол ишлашни олиб киришга ҳаракат қилади. Билимларнинг чинакам мустаҳкамланиши - бу фактлар, нарсалар ҳодисалар моҳиятини мустақил англаб олишдир. Материал гўёки тушуниб олинган тажрибали педагог 5, 10 гоҳида 15 дақиқа вақтни (материалнинг мураккаблиги, қийинлигига қараб) мулоҳаза юритишга хаёлни бир жойга қўйиб, мустақил ўйлаб кўришга беради. Ўйлаб кўриш жараёни кузатиш, таҳлил қилиш мумкин бўлган амалий ишда фойдаланиши жуда муҳимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |