Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Download 1.43 Mb.
bet47/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Инновацион характерга эга воситаларнинг технологик-дидактик имконияти таълим олувчиларнинг ўқув-билиш фаоллигини ошириш билан бирга, ўқитиш сифатини яхшилаб, самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Шу сабабли ОТМда ташкил этилаётган ўқитиш жараёнида компюьтер, сканер, видеокўз, видеокамера, проектор, электрон доска, модем, телефон, интернет, мультимедиа, микрoфoн, карнай (колонка), вeбкaмeрa, CD-ROM каби техник воситалар, маълумотлар омбори (базаси) ва вебинар технологиялар каби инновацион характерга эга воситалар самарали қўлланилмоқда.
Таълим жараёнида таълим олувчилар томонидан ҳам турли ўқув лойиҳаларнинг тайёрланишига эътибор қаратилмоқда. Лойиҳа таълими технологияларидан ўқув амалиётида фойдаланишда “ўқув лойиҳавий фаолият” тушунчаси ҳам қўлланилади. Ўқув лойиҳавий фаолият ўқув мақсадига эришиш ёки муаммо, муаммоли вазиятни ҳал қилиш йўлида таълим олувчилар томонидан изчил амалга ошириладиган ҳаракатлари мажмуасидир.
Замонавий шароитда нафақат таълим жараёнини ташкил этишда, шу билан бирга таълим олувчиларнинг ўқув фаолиятларини назорат қилишда ўқув портфолиоси ҳам инновацион характерга эга.
Педагогик таълим соҳасидаги энг сўнгги тенденциялар қуйидагилар:
- педагогик таълим мазмунини илғор хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш;
- педагогларни инновацион фаолиятга тайёрлаш ва инновацион салоҳиятини ривожлантириш;
- таълимнинг ахборот берувчи метод, шакл ва технологияларидан муаммоли, илмий изланиш, мустақил ишлаш, ўз имкониятларини рўёбга чиқаришга қаратилган таълимга ўтиб бориш;
- педагогларда шахсий ахборот хавфсизлиги компетентлигини ривожлантириш;
- педагогларда конфликтологик компетентликни педагог ва таълим олувчилар фаолиятидаги ўзгаришлар таҳлили асосида ўқув жараёнини узлуксиз мукаммаллаштириб бориш;
- таълим муассасаларида таълим олувчиларнинг мустақил ишини ташкил этиш ва ўтказиш;
- таълим олувчиларнинг креатив компетентлиликни шакллантириш.
Педагогик таълим мазмунини илғор хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш қуйидагиларни ўз ичига олади:
- таълим мақсади, ўқув-тарбия жараёнининг шахсга йўналтирилганлигини эътиборга олган ҳолда шахсга янгича қараш;
- педагогик муносабатларни инсонпарварлаштириш ва демократлаштириш;
- замонавий шароитда тўғридан-тўғри мажбурлашдан натижа бермайдиган метод сифатида воз кечиш;
- индивидуал ёндашувни янгича талқин этиш, ижобий маънодаги “мен-концепцияси”ни шакллантириш.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling