Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


ШАХСГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ТАЪЛИМ. ПЕДАГОГИК ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ СЎНГГИ ТЕНДЕНЦИЯЛАР


Download 1.43 Mb.
bet43/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

ШАХСГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ТАЪЛИМ. ПЕДАГОГИК ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ СЎНГГИ ТЕНДЕНЦИЯЛАР

Глобаллашув шароитида таълим шахсни ҳар томонлама вояга етказиш, унда комиллик ва малакали мутахассисга хос сифатларни шакллантиришда муҳим ўрин тутади. Бугунги тезкор давр таълим олувчиларни ҳам қисқа муддатда ва асосли маълумотлар билан қуроллантириш, улар томонидан турли фан асосларини пухта ўзлаштирилиши учун зарур шарт- шароитларни яратишни тақозо этмоқда.


Замонавий шароитда таълим жараёнининг барча имкониятларига кўра шахсни ривожлантириш, ижтимоийлаштириш ва унда мустақил, танқидий, ижодий фикрлаш қобилиятларини тарбиялашга йўналтирилиши талаб қилинмоқда. Ўзида ана шу имкониятларни намоён эта олган таълим шахсга йўналтирилган таълим деб номланади.
Бу таълим ўқитиш муҳитининг таълим олувчи имкониятларига мослаштирилишини назарда тутади. Унга кўра таълим муҳити, педагогик шарт-шароитлар, таълим ҳамда тарбия жараёнини тўлалигича таълим олувчининг шахсий имкониятларини рўёбга чиқариш, қобилиятини ривожлантириш, шахс сифатида камолотга етишини таъминлаш, тафаккури ва дунёқарашини бойитишни назарда тутади.
Бу турдаги таълимни ташкил этишда педагоглардан ҳар бир таълим олувчи имкон қадар индивидуал ёндашишни, унинг шахсини ҳурмат қилишни, унга ишонч билдириш тақозо этилади. Қолаверса, шахсга йўналтирилган таълим ўқитиш жараёнининг иштирокчилари педагог-таълим олувчи ёки таълим олувчи-таълим олувчи, таълим олувчи-таълим олувчилар гуруҳи, таълим олувчи-таълим олувчилар жамоаси тарзида ўзаро ҳамкорликда билим олиш, шахс сифатида камол топтириш учун қулай педагогик шароитни яратиш заруриятини ифодалайди.
Педагог таълим жараёнида шахсга йўналтирилган таълим турларидан фойдаланар экан, бир қатор шартларга қатъий риоя этиши керак. Ушбу талаблар қуйидагиларан иборат:
- ҳар бир таълим олувчини алоҳида, ўзига хос шахс сифатида кўра олиши;
- таълим олувчини ҳурмат қилиши;
- таълим олувчининг руҳий ҳолатини тўғри баҳолай олиши;
- таълим олувчининг хоҳиш-истак, қизиқишларини инобатга олиши;
- ҳар бир таълим олувчига толерант муносабатда бўлиши;
- таълим олувчининг кучи, имконияти ва интилишларига ишонч билдириши;
- ҳар бир таълим олувчи учун қулай таълим муҳитини яратиши;
- таълим олувчиларнинг мустақил ёки кичик гуруҳларга эркин ишлашлари учун имконият яратиш;
- таълим олувчиларни ўз фаолиятларини мустақил назорат қилиш, фаолияти самарадорлигини аниқлаш, ютуқларнинг омиллари ва йўл қўйилган хатоларнинг оқибатларини таҳлил қилиш ўргатиш;
- таълим жараёнида ҳеч бир таълим олувчига тазйиқ ўтказмаслик;
- алоҳида таълим олувчининг камчиликларини бўрттириб кўрсатмаслик;
- борди-ю, таълим олувчи томонидан билимларни ўзлаштира олмаслик, таълим жараёнида ўзини одобсиз тутиш ҳолати қайд этилса, у ҳолда қатъий хулоса чиқармасдан, бунинг сабабларини аниқлаш;
- аниқланган сабаблар асосида таълим олувчининг шаъни, ғурурига зиён этказмаган ҳолда у томонидан билимларни ўзлаштира олмаслик, ўзини одобсиз тутиш каби ҳолатларни бартараф этиш;
- таълим жараёнида ҳар бир таълим олувчи учун “муваффақият муҳити”ни ярата олиш;
- ҳар бир таълим олувчига таълим олиша муваффақиятга эриша олишига ёрдам бериш;
- таълим олувчининг қобилиятини ўстириш, шахс сифатида ривожланишига ёрдам бериш;

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling