Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Таълим олувчиларнинг ақлий фаолиятини бошқаришга ўргатиш учун Д.Б.Элконин


Download 1.43 Mb.
bet51/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Таълим олувчиларнинг ақлий фаолиятини бошқаришга ўргатиш учун Д.Б.Элконин:
- топшириқни ечиш учун воситалар танлаш;
- топшириқларни бажаришда ўз-ўзини назорат қилиш;
- ўзлаштириш даражасини баҳолаш;
- ўз-ўзини текшириш;
- ўз олдига мақсад қўйиш;
- символлар билан предметнинг ички муносабатлари мавжудлигини тушуниш каби жиҳатларга эътибор қилишни уқтириб ўтади.
Билимларни ўзлаштириш жараёнини бошқариш муаммоси йирик психологлар П.Я.Гальперин ва Н.Ф.Тализина томонидан ўрганилган. Улар ақлий ҳатти-ҳаракатларнинг қуйидаги босқичларини кўрсатишича:
1-босқич расм, схема, диаграмма, шартли белгилар тарзида ўз ифодасини топади.
2-босқич кўргазмалардан олган тасаввурлар тўғрисида таълим олувчилар-нинг овоз чиқариб фикр юритишларидан иборат.
3-босқич эса таълим олувчи онгида тасаввур, қонуният, хосса, хусусият, операция усул тариқасида намоён бўлади.
Ана шу босқичларни таълим олувчиларга тушунтириш орқали уларни ўз-ўзини бошқаришга ўргатиш мумкин.
Ўқув жараёнини бошқаришнинг таркибий кетма-кетлиги. Бошқариш деганда, таълим олувчи шахсининг ахлоқий ва ақлий жиҳатларини онгли равишда идора қилиш малакаси тушунилади. Таълимда педагог таълим олувчига ўзининг таъсирини ўтказиш орқали мустақиллик ва онглилик каби шахс сифатларини сингдиради.
Шунинг учун ўз-ўзини бошқариш “педагог-таълим олувчи” модели тарзида намоён бўлади. Педагог бу ўринда “ахборотчи”, таълим олувчи эса “қабул қилувчи” ролида майдонга чиқади. Кейинчалик таълим олувчи ташқи қабул қилишдан ўз фаолиятини мустақил уюштиришга ўтади. Таълим олувчида бошқарув уқуви маълум системадаги усулларни эгаллагандан сўнг ҳосил бўлади. Ўқув фаолиятининг усулларини эгаллаш таълим олувчиларни ўз-ўзини бошқариш сари етаклайди.
Ўқув жараёнининг умумлашган усуллари даставвал таълим олувчиларга ўргатилади (1-босқич), сўнгра ўзлаштириб олинган усуларни янги шароитга татбиқ этиш йўллари кўрсатилади (2-босқич), ниҳоят усулларни умумлашти-риш фанлараро хусусият касб этиши тушунтирилади. Ўқув жараёнини бошқариш деганда, таълим олувчи ҳатти-ҳаракати билан унинг билиш фаолиятини бошқариш назарда тутилади. Ўқув жараёнини бошқариш усулларига мазкур жараённи режалаштириш, ўз-ўзини назорат қилиш, билимлар ва таълимий усулларни тизимга солиш, шахсий билишга қизиқишини идора қилиш, диққатни фаолиятда шакллантириш кабилар киради.
Ўқув жараённи бошқаришнинг умумлашган фанлараро усулларига мазкур жараённи режалаштириш, ўз-ўзини назорат қилиш, ўзлаштириб олинган билимлар ва таълимий усулларни тизимлаштириш, ўзлаштириб олинган бошқариш усулларини янги шароитга кўчириш, янгисини мустақил ҳолда топиш, ўз олдига мақсад қўя билиши, билишга қизиқишини онгли равишда идора қилиш, мустақил билим олиш йўлларини эгаллаш, диққатни шакллантириш киради.
Шундай қилиб, ўқув жараёнини бошқариш деганда, мақсадга йўналтирилган, режалаштириладиган, назорат қилинадиган, мустақил билим олишга қодир бўлган фаолият тушунилади.
Ўқув жараёнини бошқариш таркиби ва кетма-кетлиги қуйидагича:
- ўқув жараёнини бошқариш;
- ўз-ўзини назорат қилиш;
- ўқув жараёнини режалаштириш;
- кенг кўламдаги билимлар ва таьлимий усулларни тизимлаштириш;
- ўз фаолиятини ўзи бошқариш усулларини эгаллаш ва янгисини топиш;
- шахсий қизиқишларни идора қилувчи усулларни эгаллаш;
- ўз диққатини ўзи бошқариш усулларини эгаллаш.
Ўқув жараёнини режалаштириш усулларига иш вақтини, топшириқ ҳажмининг мураккаблигини, ўзига жалб этиш даражасини ва қизиқарлилигини ҳисобга олган ҳолда оқилона тақсимлаш, ақлий меҳнатни кун тартибига биноан оптимал ташкил этиш кабилар киради. Ўқув жараёнини режалаштириш уч босқичдан иборат бўлади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling