Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Педагог кадрларни инновацион фаолиятга тайёрлаш ва инновацион салоҳиятини ривожлантиришда қуйидагиларга эътиборни қаратьиш лозим


Download 1.43 Mb.
bet48/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Педагог кадрларни инновацион фаолиятга тайёрлаш ва инновацион салоҳиятини ривожлантиришда қуйидагиларга эътиборни қаратьиш лозим:
- таълим тизимидаги истиқболли инновацияларни аниқлаш ва ўзлаштириш;
- мақсад, мазмун, метод ва технология, таълимни ташкил этиш шакли, бошқарув тизимини уйғунлашган ҳолда лойиҳалаш;
- педагогик фаолият, ўқув-билиш жараёни, назорат ва таълим олганлик даражасини баҳолаш тизимини амалга оширишда инновацион ёндашувларни жорий этиш;
- ўқув режа ва ўқув дастурлари, ўқув-методик таъминот такомиллаштириш;
- тарбиявий ишлар тизимини миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида тараққий эттириш;
- педагог ва таълим олувчилар фаолиятидаги ўзгаришлар таҳлили асосида ўқув жараёнини узлуксиз мукаммаллаштириб бориш.
Педагог кадрларни инновацион фаолиятга тайёрлаш ва инновацион салоҳиятини ривожлантириш. Инновацион фаолиятнинг тузилиши: ижодий ёндашув; ижодий фаоллик; янгиликни киритишга технологик ва методологик тайёргарлик; янгича фикрлаш; муомала маданияти.
Инновацион фаолиятнинг даражалари: репродуктив; эвристик; креатив.
Педагог кадрларни инновацион фаолиятга тайёрлаш ва инновацион салоҳиятини ривожлантириш. Инновацион салоҳиятнинг таркибий қисмлари:
- технологик: ўз фаолият натижаларини танқидий баҳолай олиш қобилияти; ўз касбий компетентлик даражасини ошириш; янги ахборотни ижобий идрок этиш қобилиятига эгалик; ташкилий маданият ва психологик муҳитнинг инновацион фаолиятга йўналганлиги;
- когнитив: жамоа аъзоларининг келгуси янгиланишлардан хабардорлиги, инновация субъектларининг профессионал билим даражаси;
- креатив: ижодий ёндашувнинг мавжудлиги, уларнинг муаммоли вазиятларда ностандарт фикрлай олиш, биқиқ фикрлаш ва фаолият кўникмаларига эгаликлари;
- регулятив: ташкилий маданият, қадриятга йўналганлик, ижтимоий установкалар, жамоа аъзоларининг хатти-ҳаракатлари;
- ҳиссий-эмоционал: инновацияни ўзлаштириш жараёни, уларнинг фаолиятига таъсир этиши, уни кучайтириши ёки сусайтириши;
- мотивацион: инновацион фаолиятга даъват этиш, унинг чегара ва шаклларини белгилаб бериш, таълим муассасаси мақсадларига эришишга йўналтирилган, мўлжалланган мотивлар; таълимнинг ахборот берувчи метод, шакл ва технологияларидан муаммоли, илмий изланиш, мустақил ишлаш, ўз имкониятларини рўёбга чиқаришга қаратилган таълимга ўтиб бориш.
Маъруза. Ноанъанавий шакллар: муаммоли маърузалар; интегратив маърузалар; икки профессор маърузаси; визуаллаштирилган маъруза; режалаштирилган хатоли маъруза; пресс-конференция шаклидаги маъруза.
Семинар. Ноанъанавий шакллар: семинар-суҳбат; илмий конференция шаклидаги семинар; тизимлаштирувчи семинар; муаммоли вазият таҳлили бўйича семинар; дебат шаклида семинар; ўқув ҳаморлиги асосида семинар; ижордий лойиҳа ҳимояси шаклида семинар
Тренинг. Шакллари: гуруҳли мунозара; дидактик ўйинлар; ижтимоий-психологик тренинглар; малакани шакллантириш тренинглари; бизнес тренинглар; коучинг тренинглар.
Таълим муассасаларида таълим олувчиларнинг мустақил ишини ташкил этиш ва ўтказиш. Мустақил иш қуйидаги вазифаларни мувафаққиятли ҳал этишга имкон бериши лозим:
- таълим олувчиларда ўқув дастурини ўзлаштиришга доир мотивацияни ҳосил қилиш;
- таълим олувчиларда билим олишга доир масъулиятни ошириш;
- таълим олувчиларда умумий ва касбий лаёқатларни ривожлантиришга имкон бериш;
- таълим олувчиларда мустақил билим олиш, ўз-ўзини бошқариш ва ўз-ўзини ривожлантиришга қобиятлиликни шакллантириш учун шароит яратиш.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling