Таълим жараёнида қуйидагилардан фойдаланиш шахсга йўналтирилган таълимнинг яна бир белгисидир: ижодий топшириқлар; креатив ёндашишни тақозо этувчи вазифалар; муаммоли вазиятлар; ролли ва ишбилармонлик ўйинлари; баҳс-мунозара, дебат; мусобақа кўринишидаги беллашувлар. Айни вақтда шахсга йўналтирилган таълимнинг қуйидаги турлари фарқланмоқда (2-расм):
2-расм. Шахсга йўналтирилган таълим турлари.
Инновацион таълим стратегияси. Бу, ўқув жараёнини шундай тизимли ташкил этилишини назарда тутадики, бунда педагог етакчи ўринда туради, аммо бунда унинг ўрни таълим олувчига ва ўзига бўлган муносабатга кўра ўзгаради. У фақатгина билимларни тарқатувчи ва етказиб берувчи вазифасида бўлмай, балки таълим олувчининг ривожланиши ва шахсий шаклланишига хизмат қилади.
Инновацион таълимнинг ўзига хослиги эгалланадиган билим олиш ва уни эгаллашни ташкил қилиш усуллари ўзгаришида. Янги муаммоларни ҳал этиш (интеграция, индивидуаллаштириш, ахборотлаштириш каби) шароитида лойиҳавий-ижодкорлик ўқув жараёни тизимига ўтиш кузатилади. Ўқув жараёнини лойиҳалаштириш-режалаштириш, тахмин қилиш, ижодкорлик, асослаш ва тушунтириб бериш, бажариш ва расмийлаштириш кўникмаларидан фойдаланишнинг умумий шакли ҳисобланади
Ҳозирги кунда ўқув жараёнининг интеграллашган лойиҳавий-ижодкорлик модели ишланмаси киритилган. Лойиҳалашда педагоглар иштирок этиши назарда тутилади. Янги тизимда билим, кўникма ва малака таълим мазмуни эмас, балки таълим олувчи шахсиятини ривожлантириш омили сифатида кўриб чиқилади. Бу қаторда маълум бир билимларни эгаллаш барча нарсани билишнинг ижодий бошланиши сифатида талқин этилади. Бу мақсад лойиҳавий-ижодий ёндашувга яқинлашишга олиб келади. Бу ҳолда биринчи ўринга лойиҳалаш жараёнлари, моделлаштириш, конструкциялаш кабилар ўтади.
Таълимнинг инновацион шакллари. Замонавий шароитда таълим олувчиларнинг ўқув-билиш фаолликларини кучайтириш, ўқитиш сифатини ошириш ва самарадорлигини яхшилаш мақсадида инновацион характерга эга таълим шаклларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бугунги кунда амалий ўйинлар, муаммоли ўқитиш, интерфаол таълим, модул-кредит тизими, масофали ўқитиш, blended learning (аралаш ўқитиш) ва маҳорат дарслари таълимнинг инновацион шакллари сифатида эътироф этилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |