Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Бу турдаги таълим технологияларининг қуйидаги шакллари мавжуд


Download 1.43 Mb.
bet46/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Бу турдаги таълим технологияларининг қуйидаги шакллари мавжуд: муаммоли баён; муаммоли маъруза; эвристик суҳбат; муаммоли намойиш; изланишга асосланган амалий дарс; ижодий топшириқ; хаёлий муаммоли тажриба; муаммо фаразларини шакллантириш;
Шундай қилиб, бугунги тезкор давр таълим олувчиларни ҳам қисқа муддатда ва асосли маълумотлар билан қуроллантириш, улар томонидан турли фан асосларини пухта ўзлаштирилиши учун зарур шарт-шароитларни яратишни тақозо этмоқда. Замонавий шароитда таълим жараёнининг барча имкониятларига кўра шахсни ривожлантириш, ижтимоийлаштириш ва унда мустақил, танқидий, ижодий фикрлаш қобилиятларини тарбиялашга йўналтирилиши талаб қилинмоқда. Ўзида ана шу имкониятларни намоён эта олган таълим шахсга йўналтирилган таълим деб номланади. Бу турдаги таълим таълим олувчиларда мустақиллик, ташаббускорлик, жавобгарлик каби сифатлар, шунингдек, мустақил, ижодий ва танқидий фикрлаш қобилиятларини тарбиялашга хизмат қилади.
Шахсга йўналтирилган таълимнинг инновацион, ҳамкорлик, модул,интерфаол, индивидуал, дастурий, лойиҳа, масофавий, компьютер,муаммоли, ривожлантирувчи, табақалаштирилган ва мустақил таълим,шунингдек, ўйин технологиялари каби турлари фарқланади. Таълим олувчиларнингўқув-билиш фаолликларини кучайтириш, ўқитиш сифатини ошириш васамарадорлигини яхшилаш мақсадида инновацион характерга эга таълим шаклларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Амалий ўйинлар,муаммоли ўқитиш, интерфаол таълим, модулли-кредит тизими, масофали ўқитиш, blended learning (аралаш ўқитиш) ва маҳорат дарслари таълимнинг инновацион шакллари сифатида эътироф этилмоқда.
Замонавий шароитда таълим тизимида инновацион характерга эга методлар ҳам қўлланилмоқда. Улар орасида энг кенг оммалашган методлар ягона ном билан номланувчи интерфаол методлар саналади.Ҳозирги кунда уларнинг 100 дан ортиқ тури мавжуд бўлиб, ўқув материалининг характери, таълим олувчиларнинг ёш ва психологикхусусиятларидан келиб чиққан ҳолда таълим жараёнида уларнинг ҳар биридан самарали фойдаланиш мумкин. Сўнгги вақтларда “Кейс-стади” методи ва “ассесмент” синови хорижий мамлакатлар таълими амалиётида таълим олувчилар фаолиятини назорат қилишда муваффақиятли қўлланиб келинмоқда.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling