Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Download 1.43 Mb.
bet45/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Ишбилармонлик ўйинлари маълум фаолият, жараён ёки муносабатлар мазмунини ёритиш, уларни самарали, тўғри, оқилона уюштиришга доир кўникма, малака ҳамда сифатларни ўзлаштириш мақсадида ташкил этиладиган ўйинлар. Бу турдаги ўйинлар таълим олувчиларда аниқ фаолият йўналишида зарур БКМ ва сифатларни шакллантириш ёки ривожлантириш мақсадида ташкил этилади. Шу жиҳатдан ишбилармонлик ўйинлари ишлаб чиқариш жараёни, касбий фаолиятининг моделлаштирилишини англатади. Ишбилармонлик ўйини таълим олувчиларда касбий сифатларни ҳосил қилиш билан бирга шахсий сифатларни ҳам тарбиялайди, уларнинг ижтимоийлашувини таъминлайди.
Имитацион ўйинлар – ишлаб чиқариш корхоналари, иш ўринлари, фирмалар, ташкилотларда ходимлар томонидан амалга ошириладиган фаолиятни имитациялаш (тақлид қилиш, кўчириш) асосида таълим олувчиларни муайян амалий ёки касбий фаолиятга самарали тайёрлашга йўналтирадиган ўйинлар. Бу турдаги ўйинлар сценарияси, сюжетидан ташқари, имитация жараён, объектларнинг таркибий тузилмаси ва аҳамиятини тўла очиб бериш мақсадиа моделлаштирилади. Имитацион ўйинлар жараёнида таълим олувчилар муайян операцияларни, м: масалалар ечиш, маълум бир усулни ўзлаштириш имкониятига эга бўлади.
Муаммоли таълим технологиялари – таълим олувчиларда ижодий изланиш, кичик тадқиқотларни амалга ошириш, муайян фаразларни илгари суриш, натижаларни асослаш, маълум хулосаларга келиш каби кўникма ва малакаларни шакллантиришга хизмат қиладиган таълим технологиялари.
Муаммоли таълим технологиялари таълим олувчи фаолиятини фаоллаштириш ва жадаллаштиришга асосланган. Ушбу технологияларнинг асосий ғояси – шахсни фикрлашга, муаммо моҳиятини тушуниш, муамоли вазиятни ҳал қилишга ундаш, унда муаммони ҳис қила (кўра) олиш, ечимни топиш йўлида тадқиқот олиб бориш ва муаммони ҳал қилиш қобилиятига эга бўлишини таъминлаш саналади. Ушбу таълим технологияси жуда қадимдан шаклланган. М: қадимги Грецияда Суқрот томонидан қўлланилган усул, қадимги Ҳиндистон, Хитой, Мовароуннаҳрда қўлланилган баҳс-мунозалар. Замонавий таълимда қўлланилаётган муаммоли таълим технологиялари 1894 йилда америкалик психолог ва педагог Ж.Дьюи томонидан (Чикаго тажриба мактабида) асосланган.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling