Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув
Download 1.43 Mb.
|
2 5325613237763320393
- Bu sahifa navigatsiya:
- Педагог шахсига қўйиладиган энг муҳим талаб унинг юқори малакали бўлишидир.
- Тизимли ёндашув
Педагогик маҳорат улар ижодкорлигининг, ўқитишда янги ташкилий шакллар, методлар ва усулларни, воситаларни, тажриба кабиларни вужудга келтириш соҳасидаги фаолиятининг асосидир. Педагогик маҳорат ва ижодкорликни шакллантиришга уларнинг шахсий сифатлари: қобилиятлари, истеъдоди, қизиқиши ҳам таъсир этади. Уларнинг фидокорона меҳнати, чуқур назарий билимлари ва уларни доимо такомиллаштириб боришга, янгиликларни қидиришга интилиши асосий факторлардир.
Педагог таълим олувчиларни ҳар томонлама ўрганиши, уларнинг ички дунёсини тушуниш, уларга таъсир кўрсатиш орқали ривожланишини олдиндан кўра билиш, таълим олувчилар билан ишлашда ташкилотчилик малакаларини ҳамда дарс вақтида ўзининг диққат-эътиборини таълим олувчилар ўртасида тўғри тақсимлай билиши ҳам муҳимдир. Унинг педагогик фаолияти муваффақияти бир қанча сифатларга боғлиқ. Биринчидан, у дарсда доимо ўзини дадил ҳис қилиши керак. Бу дадиллик таълим олувчиларга ҳам ўтади, уларда ўқишга ижодий муносабат ва кўпроқ билиш, уддалай олиш ҳамда яхшироқ бажариш истагини уйғотади. Агар педагог ўз ишига лоқайдлик билан қараса, дарсни бўш ва зерикарли олиб борса, таълим олувчилар ҳам сустлик билан ишлайди, уларнинг диққати ҳам сусаяди, қизиқиши камаяди, интизомини бузиш ҳоллари тез-тез содир бўлиб туради. Педагог шахсига қўйиладиган энг муҳим талаб унинг юқори малакали бўлишидир. Унга қуйидаги талаблар қўйилади: - жамият ривожланишининг сиёсий, социал ва иқтисодий йўналишларини тўғри баҳолай олиши; - муайян тараққиёт даврида жамият учун зарур бўлган бўлғуси мутахассисни шакллантириш стандартларини эгаллаган бўлиши; - педагогик фаолиятни севиши; - ўз соҳаси бўйича махсус билимларга эга бўлиши, заковатли бўлиши; - педагогик туйғу, юксак етуклик, умумий маданият ва ахлоқнинг юксак даражаси, педагогик технологияларни маҳорат билан эгаллаган бўлиши. Дастур вазифаларининг кўпчилик қисми дарсда ҳал қилинади. Таълим олувчиларда маълум изчилликда тасаввурлар шакллантирилади, зарур малака ва кўникмалар ҳосил қилинади. Дарсда ва кундалик ҳаётда муаммоли машқлардан кенг фойдаланилади. Улар орқали таълим олувчиларнинг кимёвий билимлари шакллантирилади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, кимё дарсларини ташкил этишда энг аввало зарурий шарт-шароитларни яратишга алоҳида ёндашув талаб этилади. Ўқув дарслари жараёнига технологик ёндашув педагогик жараённи бошқариш ва катта аниқликда натижаларни башорат қилиш, амалий тажриба ва унинг қўлланилишини илмий асосда таҳлил қилиш ва системалаштириш, таълимий ва ижтимоий-тарбиявий муаммолларни комплекс ҳал этиш, шахс ривожи учун қулай шароитларни таъминлаш, инсонга ноқулай вазиятлар таъсирини камайтириш, мавжуд ресурслардан оптимал фойдаланиш имкониятини беради. Тизимли ёндашув педагогик технология асосида ўқитишда бошқа ёндашувлардан фарқловчи асосий белги ҳисобланади. Демак, ҳар бир кимё дарсини режалаштирганда қўйилган мақсадни амалга оширишда ёрдам берувчи вазифаларни амалга ошириш жараёнлари, педагогларнинг педагогик-психологик имкониятлари, таълим жараёнига таъсир этувчи омиллар, билим бериш ва тарбия бериш услублари ҳар томонлама ҳисобга олиниши, тартибланиши бир тизимга келтирилиши керак экан. Педагог навбатдаги дарсни ўйлаб туриб, унинг мақсадини аниқ кўз олдига келтириши керакки, унинг бу дарс таълим олувчиларда янги тушунчаларни яратсин ҳамда уларни қандайдир янги принципиал билимга эга қилсин. Дарсни режалаштирганда унинг сўраш, янги мавзуни баён этиш, ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш, такрорлаш каби элементларининг ҳар бирига алоҳида етарли эътибор бериш лозим. Бу билан таълим олувчиларнинг фаоллиги, мустақил ишлашга ўрганиши ҳамда сифатли билим, кўникма ва малака олиши таъминланади. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling