Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Ўқув мақсадларини белгилашнинг энг илғор усули Б.Блум таксономияси


Download 1.43 Mb.
bet39/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Ўқув мақсадларини белгилашнинг энг илғор усули Б.Блум таксономияси (тартиб билан жойлаштириш)дир. Унинг ёрдамида педагог нафақат ўқув мақсадларини аниқлаштиришга, балки уларни ўзаро боғлиқ бўлган қатъий кетма-кетликда жойлаштиришга муваффақ бўлади. Бизга маълумки, сўнгги йилларда Республикамизнинг етук олимлари томонидан ўқув жараёнига замонавий педагогик технологияларни жорий этиш бўйича самарали изланишлар олиб борилмоқда.
Ўқув мақсадларини аниқлаштиришнинг умумий усули, уларни аниқ натижаларга эришишдаги ҳаракатларини англатувчи феълларда ифодалашдир. Масалан, таълим олувчи мавзуни ўрганганидан кейин қуйидагиларга ҳаракат қилади: предметларни бир-биридан фарқлашга, далил ва тахминларни билишга, йўл қўйилган хатоликларни аниқлашга, муҳим фикрларни ажратишга, хулоса қилишга. Ҳар бир педагог ўзининг шахсий тажрибаси ва фикрлашидан келиб чиққан ҳолда, санаб ўтилган ҳаракатни англатувчи белгилардан мосини танлаши мумкин.
Аниқлаштирилган мақсадларнинг бир неча турлари бўйича феъллар рўйхати қуйидалар: умумий мақсадларни ифодаловчи феъллар: таҳлил қилиш, ҳисоблаш, фикрни айтиш, намойиш қилиш, билиш, баҳолаш, тушуниш, ўзгартириш, фойдаланиш ва бошқалар; ижодий турдаги мақсадлар учун қўлланиладиган феъллар: такрорлаш, шаклларни ўзгартириш, гуруҳлаш, олдиндан айтиб бериш, савол қўйиш ва бошқалар; оғзаки ва ёзма нутқ соҳасини англатувчи феъллар: мулоқатга киришиш, фикрни ифодалаш, розилик билдириш, мақтов, ҳамкорлик қилиш, табассум қилиш, иштирок этиш ва бошқалар.
Феълларнинг юқоридагига ўхшаш рўйхати бошқа соҳалар, умумий мантиқий операциялар бўйича ҳам ўқув мақсадларини аниқлаштиришда тузилиши мумкин. Педагогик технология тарафдорлари ҳар бир дарс мақсадлари, ундаги янги ўқув бирликларининг сонига мос бўлиши ва уларни таълим олувчиларнинг ташқаридан кузатиладиган ҳатти-ҳаракатлари орқали ифодалашни таклиф қиладилар. Бундай бирликлар сони ҳар бир дарсда 6-7 та бўлиши мақсадга мувофиқ, акс холда ортиқча ахборотларни тўла идрок ва хотирада сақлаб қола олмасликлари мумкин.
Таълим олувчи дарс жараёнида фаол иштирок этсагина, ундан жуда катта мамнуният ва юқори даражада мулоҳаза қила олганини ҳис этади. Педагогнинг саволлари мустақил фикрлашни ривожлантиришда муҳим ҳисобланиб, таълим олувчилар билиш қобилиятини бошқариш воситасидир. Дарс жараёнини фаоллаштирувчи саволлар ёрдамида бошқариш кўникмаси уларнинг методик маҳоратини муҳим таркибий қисми бўлиб ҳисобланади. Ушбу саволлардан намуналар келтирамиз. Масалан: Мавзуга оид қандай маълумотларни биласиз? Бу тўғрисида сиз олдиндан нималарни биласиз? Буни сизга нима аҳамияти бор? Нимани тушунмадингиз, лекин уни билишни хоҳлайсизми? Сиз нимани англадингиз? Бу материалдан сиз қандай янги маълумот олдингиз? Бу тўғрида сизнинг фикрингиз қандай? Бунинг аҳамияти нимада? Сизда нима чуқурроқ таассурот қолдирди? Бу яхшими ёки ёмонми? Мени бу ҳақдаги фикрим қандай? Бундан биз қандай хулосаларга келишимиз мумкин? Биз бу билимларни қаерда қўллашимиз мумкин? Нимани қўшиш ёки чиқариб ташлаш мумкин? Ютуқ ва камчиликлар нимада деб биласиз? Қандай таклифларингиз бор?.
Таълим олувчилар билиш фаолиятини фаоллаштиришда педагогнинг саволлари билан биргаликда уларнинг ўзаро ва педагогга берган саволлари ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлади, шунинг учун ҳам уларни қўллаб-қувватлаш зарур.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling