Дарс - таълим беришнинг асосий шаклидир. У педагогнинг таълим олувчиларни керакли билим ва малакалардан умумий ҳолда хабардор қилишидир. Кун тартибида унга маълум ўрин ва вақт ажратилган. Дарс педагог раҳбарлигида ўтказилади, у дарсда таълим олувчиларни янги билимлардан хабардор қилади, улар эгаллаб олган билимларини эса аниқлаб мустаҳкамлайди, уларнинг амалий дарсларини ташкил этади.
Дарсда таълим бериш орқали таълим олувчиларда ўқишга қизиқиш тарбияланади, жавобгарлик ҳисси, ўзини тута олиш, меҳнат қилишга интилиш одати, топширилган ишни бажариш каби сифатлар шаклланади. Дарс пайтида уларда мустақил фикр юритиш малакаси шаклланади.
Дарс орқали таълим олувчиларда ташаббускорлик ва мустақиллик билимга қизиқувчанлик, фаол тафаккур, таққослаш, умумлаштириш, хулосалар чиқариш каби малакалар тарбиялаб борилади, кузатувчанлик, жавобгарлик ҳисси такомиллаштириб борилади, уларда меҳнат қилиш малакаси ва хоҳиши тарбияланади.
Шунга алоҳида эътиборни қаратиш керакки, дарсни ташкил этишда дастлаб, ўрганиладиган мавзунинг асосий тушунчаларини қамраб олган ўқув мақсадлари аниқланади. Чунки, мақсадлар аниқланганда, биринчидан, уларга эришилганликни аниқ билиш имкониятига эга бўлинади, иккинчидан топшириқлар бу мақсадларга мувофиқ ҳолда тузилганда дарснинг мазмунини тўла қамраб олишга эришилади, учинчидан эса, айнан бир дарс мақсадларининг бир хил ва аниқ бўлиши педагогларнинг бир хил натижага эришишларини кафолатлайди. Ўқув мақсадларини белгилашга юқорида қайд қилинган аниқлик киритиш, педагогик технологиянинг анъанавий ўқитиш усулларидан тубдан фарқ қилувчи энг муҳим жиҳатларидан бири бўлиб ҳисобланади. Бу эса, ўз навбатида таълим олувчи шахсини ривожланиб бораётганлик даражасини ҳамда педагог фаолиятидаги камчиликларни ўз вақтида аниқлаб, уларни бартараф қилиш демакдир.
Кейинги йилларда таълим жараёнида педагогик технологияларни қўллаш ўқитишнинг самарали бўлиши, таълим олувчилар томонидан билимларни пухта ўзлаштирилишини таъминловчи етакчи омил сифатида тан олинмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |