Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув
БИЛИШ ФАОЛИЯТИНИ ФАОЛЛАШТИРИШ УСУЛЛАРИ
Download 1.43 Mb.
|
2 5325613237763320393
БИЛИШ ФАОЛИЯТИНИ ФАОЛЛАШТИРИШ УСУЛЛАРИ
Мунтазам (чорак, ярим йил, йил охирида) текширувчи ҳисоб-назорати дарси ўтказилади. Улар ёрдамида таълим олувчилар томонидан асосий дастур талабларини ўзлаштириш ва уларнинг креатив компетентлиги ривожланиш даражаси сифати аниқланади. Бундай дарс асосида алоҳида таълим олувчилар билан индивидуал ишлар ўтказилади. Дарс ўз ичига муаммоли топшириқ, саволларни олади, бунда унинг мақсади билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришни аниқлашдан иборат бўлиб, у таълим олувчиларга таниш материаллар асосида тузилади. Бу текшириш машқидан ташқари, махсус ташҳисли вазифа ва методикалардан фойдаланиш ҳам мумкин. Кимёдан комбинацияланган дарс таълим олувчилар билан ишлаш амалиётида кенг тарқалган. Унда бир қанча дидактик вазифалар ҳал этилади: янги мавзулар материалидан хабардор қилинади, машқлар орқали мустаҳкамланади, олдинги ўрганилганлар такрорланади, уни ўзлаштириш даражаси текширилади. Бундай дарсни ташкил этиш турлича бўлиши мумкин. Комбинацияланган дарсда ақлий юкламаларни тўғри тақсимлашни назарда тутиш муҳим: янги материал билан танишишни таълим олувчиларнинг ишчанлик пайтида амалга ошириш лозим (дарс бошланишидан 3-5 дақиқадан кейин бошлаш ҳамда 15-18 дақиқадан кейин якунлаш). Дарс бошланиши ва якунланишини олдин ўтилганларни такрорлашга бағишлаш керак. Таълим олувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил этишнинг турли шаклларидан фойдаланиш муҳим: фронтал, гуруҳли, индивидуал. Ишларнинг фронтал шаклида барча таълим олувчилар иштирок этишади, уларнинг фаоллиги турли саволларни қўйиш билан таъминланади. Ишларнинг гуруҳли шакли таълим олувчиларнинг ривожланиш даражаси, индивидуал имкониятларини ҳисобга олган ҳолда топшириқларни табақалаштиришни назарда тутади. Индивидуал ишлар уларнинг юқори мустақиллик даражасини, кўникма ва малакаларини шакллантиришни, ўзлаштиришни назорат қилишни таъминлайди. Ўқитиш фаоллаштириш, мазмун, методлар, усуллар, ташкил этиш шакллари орқали амалга оширилади. Дарсда фаоллаштиришнинг ташкилий воситаларидан фойдаланилади. Масалан. Ўйланг, топинг. Хулосани ўзингиз қиласиз. Лекин, улар фақат кўргазмали материаллар билан амалларни тезлаштира бориш, ихтиёрсиз диққатни юзага чиқариш, ўқув вазифасига қисқа вақтли қизиқиш уйғотади. Ички фикрлаш фаоллигини, фаоллаштиришнинг турли усуллари ёрдамида амалга ошириш мумкин. Бу ўқув материалининг мақсади, ўқитиш мазмуни, ўзлаштириш даражасига боғлиқ. Яъни: дидактик усулларни моҳирлик билан қўллаш, солиштириш, умумлаштириш, таълим олувчиларнинг мавжуд тажрибаларига, билимларни мобилизация қилишига, топшириқларни бажариш тажрибасига таяниш, қизиқишни шакллантириш, ўқитиш мазмунига ижобий муносабат, айрим топшириқларнинг ижодий характерини фаоллаштиришнинг махсус воситаларини қўллаш. Турли восита ва усуллар ёрдамида дарсда фикрлаш фаолиятини фаоллаштириш таълим олувчининг мустақиллигини ривожлантиришга, фаол вазиятини шакллантиришга олиб келади. Элементар кимёвий тушунчаларни шакллантириш бўйича дарсда фикрлаш фаоллигининг кўрсаткичи қуйидагилар: ўқув вазифалари ва уларни ечиш жараёнига таълим олувчиларда қизиқишнинг мавжудлиги, ечиш йўлларини излашда мустақилликни кўрсатиш, ўзининг ва ўртоқларининг хатоларини сезиш ва уларни тўғрилай олиш, саволлар бериш, аниқ вазиятда билиш вазифасини илгари суриш. Мустақил билиш фаолиятининг тўғри ташкил этилганлиги таъсирида таълим олувчиларда ақлий жараёнлар ва операциялар, ижодий фикрлаш ривожланади, ўқиш истаги, мослашиш, ақлий меҳнатга одатланишга қизиқиш тарбияланади. Мустақил билиш фаолиятини уй шароитларида ҳам ташкил этилиши лозим. Таълим муассасаларида кимёвий билимлар таълим олувчиларга маълум тизим ва изчилликда берилиши, бунда янги билим камроқ миқдорда, яъни, улар ўзлаштириб оладиган даражада бўлиши керак. Бунда педагогнинг илмий-услубий, касбий тайёргарлиги муҳим аҳамиятга эга. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling