Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Download 1.43 Mb.
bet31/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Мустқил ва ижодий ишлаш учун топшириқларни ишлаб чиқишда топшириқлар ҳақиқий вазиятлар билан боғлиқ муаммоларга қаратилиши, муаммони ҳал этишда таълим олувчилар ақлий фаолиятини турли усуллар ёрдамида ривожлантиришни кўзда тутиши, топшириқлар мазмунида акс эттирилган ҳодисалар ва жараёнлар ўртасидаги муҳим боғликлик кўрсатилиши, ечимини аниқлаш ва улар онгида ҳодисалар ёки жараёнлар ўртасида боғликликни мустаҳкамлаш имкониятлари назарда тутилиши, ижодий фикрлаш асосида янги билимлар шаклланиши каби қоидаларга амал қилиш тавсия этилади.
Экскурсия дарси таълим олувчиларнинг билимларини бойитиш, назария ва амалиёт ҳамда ҳаётий ҳодиса ва жараёнлар алоқасини ўрнатиш, уларнинг мустақиллик, ижодий қобилиятларини ривожлантиришда муҳим. Мавзуни нисбатан ўрганиш вақти бўйича экскурсия дарсининг кириш, ҳамроҳ, якуний турлари, ўтказиш шакллари бўйича муассаса, музей, киноларда иштирок этиш каби турлари мавжуд.
Намойиш таълим олувчиларни табиий ҳолатда ходиса, жараён ва объектлар билан кўргазмали таништиришга қаратилган. Бу усул педагог томонидан баён қилинаётган илмий, назарий билимларни улар томонидан пухта ўзлаштириш учун уларнинг сезги органлари - эшитиш, кўриш сезгиларининг бир объектга алоҳида ёки бир неча сезги аъзоларини бир йўла сафарбар қилишга имкон беради.
Видеоусул ахборотни кўпроқ кўргазмали ўзлаштиришга асосланган бўлиб, унда кинескоп, кодоскоп, проектор, киноаппарат, ўқув телевиденияси, видеомагнитафон, мультимедия, ахборотни дисплейда акс эттирувчи компьютердан фойдаланилади.
Тушунтириш таълимнинг оғзаки усули сифатида барча ёшдаги таълим олувчилар билан ишлашда қўллаш мумкин бўлган универсал усулдир. Бу усул анализ (таҳлил этиш), синтез (умумийлаштириш), индукция (умумийдан хусусийга қараб бориш) ва дедукция (хусусийдан умумийга қараб бориш) усуллари орқали амалга оширилади.
Расм-тасвир билан ишлаш таълим олувчиларнинг ахборотлар билан танишиш, мазмунини тушуниб етишлари, таҳлил этиш, умумлаштириш, таққослаш ва хулоса чиқара олишларигача бўлган жараённи самарали амалга ошишини таъминловчи усулдир. Уни қўллаш жараёнида таълим олувчиларни расм-тасвир билан ишлашга қизиқишларини орттириш мақсадида турли даражадаги саволлардан фойдаланиш мумкин, жумладан:
- маълумотларни ўзлаштирганликни аниқлаш мақсадида ва таълим олувчилардан ўрганганларини механик қайта эсга тушуришларини талаб этувчи оддий турдаги саволлар. Масалан. Расм-тасвирдаги воқеа қачон ва қаерда содир бўлган? Расм-тасвирда қандай воқеа ҳақида гап боряпти?;
- ўрганганларини таълим олувчидан бошқа шаклга кўчириб ўтказишни талаб этувчи саволлар. Масалан. Расм-тасвирдагиларни баён этиб беринг;
- далил, тушунчалар орасида алоқадорликни очиб бериш учун таълим олувчиларга бериладиган саволлар. Масалан. Мазкур воқеани келиб чиқиш сабабларини қандай изоҳлаш мумкин?. Бу воқеага ўхшаш яна қандай ҳолатларни биласиз?;
- бевосита таълим олувчилардан қўллаб туришни талаб этувчи саволлар. Масалан. Сиз ёнингиздаги ўртоғингизга худди шундай муомала қила оласизми?;
- таълим олувчилардан таҳлил этишни ва юқори интеллектуал даражада жавоб беришни талаб этувчи саволлар. Масалан. Ўзингизни расм-тасвирдаги ҳолатга қўриб қўя оласизми?. Ушбу одамнинг ўрнида бўлганингизда қандай йўл тутган бўлар эдингиз?;
- таълим олувчилардан ижодий ёндашувни талаб этувчи саволлар. Масалан. Расм-тасвирдаги вазиятдан қандай чиқиб кетиш мумкин? Муаммо қандай тарзда ҳал қилинса, ҳеч кимга зарар етмайди?;
- таълим олувчиларда баҳо беришни талаб этувчи саволлар. Масалан. Расм-тасвир сизга ёқдими?. Ундаги энг асосий ғоя нима?.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling