Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Download 1.43 Mb.
bet33/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Назорат ва баҳолаш усули таълим олувчилар томонидан топшириқларни бажариш, уларнинг натижалари, жавоблари жараёнини кузатишда амалга оширилади. У кўрсатма, тушунтириш, изоҳлаш, намойиш қилиш, ёрдам бериш, хатоларни тўғрилашни ўз ичига олади. Хатоларни тўғрилашни педагог таълим олувчилар билан индивидуал ва жамоавий ишлашда амалга оширади. Баҳолашга ҳаракат усуллари ва натижалари киради. Бу усулдан машқларни бажариш, дарсни ўтказиш давомида ҳамда охирида фойдаланилади.
Педагог юқорида номлари қайд этилган усулларни амалиётга самарали жорий этиши учун давр талабига мос дарс ақсадларини аниқ ва равшан белгилаши, уларни амалга оширишда ўқитишнинг самарали шакл, усул, восита ва технологияларидан фойдалана олиши ҳамда таълим олувчиларнинг ўзлаштиришини мунтазам назорат қилиб, баҳолаб бориши лозим.
Таълим олувчиларда креатив компетентликни ривожлантириш муаммосининг ечимини тўғри ҳал этиш бу жараён моҳиятини тўла англашни талаб этади. Жараён моҳиятини англаш унинг асосини ташкил этувчи таянч тушунчаларни шарҳлашни тақозо этади. Ўрганилаётган муаммонинг моҳиятини ёритишда қизиқиш етакчи ўрин тутади. Қизиқиш ақлий ривожланиш учун махсус яратилган ҳамда ўзининг ечими учун топқирликни, тушунтира олишликни талаб этади. Бунинг барчаси таққослаш, анализ, синтез каби фикрлаш операцияларининг ривожланишига имкон беради.
Қизиқиш бу, шахснинг ўзига хос психологик хусусияти саналиб, муайян фаолиятни ташкил этишга йўналтирилади. Предмет ёки ҳодисанинг моҳиятини ўрганиш, англаш ёки билишга бўлган қизиқишнинг шаклланиши ҳам психологик ҳодиса ва айни вақтда тарбия самараси сифатида намоён бўлади. Қизиқиш таълим олувчиларнинг эҳтиёжлари, шунингдек, уларни маълум ҳаракат ёки фаолиятни ташкил этишга ундовчи мотивлар негизида шаклланади.
Кимёни ўқитишда техник восита ва кўргазмали қуроллардан
фойдаланиш малакаларини шакллантиришда таълим олувчиларнинг кимё дарсида техника воситаларидан, кўргазмали қуроллар,
жадваллар ва ҳисоблаш воситаларидан фойдалана олиш малакалари шакллантирилади ҳамда мустақил равишда кимёвий билимларни эгаллашга ўргатилади.
Кўргазмали дидактик материал аниқ бир мазмун, методлар, ўқитишни фронтал ташкил этиш шаклларига мўлжалланган, таълим олувчиларнинг ёш хусусиятларига мос келади, турли талабга жавоб беради масалан, илмий, педагогик, эстетик, санитар-гигиеник, иқтисодий. Ундан дарсда янги материални тушунтиришда, мустаҳкамлашда, такрорлашда, таълим олувчилар билимини текширишда, яъни ўқитишнинг барча босқичларида фойдаланиш мумкин. Кўргазмали дидактик материал дарсда махсус ташкил этилган машқлар жараёнида элементар кимёвий тушунчаларни шакллантиришни амалга ошириш учун хизмат қилади.
Дарснинг умумқабул қилинган классификациясига кўра асосий дидактик мақсадлари бўйича таълим олувчиларни янги билимлардан хабардор қилиш ва уларни мустаҳкамлаш ҳамда амалий ва билим вазифаларини ечишда олинган тушунчаларни мустаҳкамлаш ва қўллаш бўйича дарс; ҳисоб-назорат, текшириш ва комбинацияланган дарс ажратиб кўрсатилади.
Амалий ва билим вазифаларини ечишда олинган билимларни мустаҳкамлаш ва қўллаш бўйича дарс олдинги олинганларни аниқлаштиришга, чуқурлаштиришга, умумлаштиришга йўналтирилган турли машқларни қўллаш билан характерланади. Бу дарслар фаолият турларининг турли кўринишида ташкил этилади, масалан, ўйинли, меҳнат, ўқув. Уларни ўтказишда педагог таълим олувчиларнинг тажрибасини инобатга олади, билиш фаолиятини фаоллаштиришнинг турли усулларидан фойдаланади.
Демак, инновацион ёндашув ва технологияларни жорий этиш билан ўқитиш сифатини яхшилаш, таълим олувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини, қолаверса креатив компетентлигини давлат таълим стандартларига мос ҳолда ривожлантириш, бу мақсадда таълим олувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштирувчи усуллардан фойдаланиш мумкин.



Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling