Креатив компетентликни ривожлантиришда амалий усулни энг муҳими деб ҳисоблаш мумкин. Унинг моҳияти предметларнинг ёки уларнинг ўрнини босувчилар (масалан: тасвир, график расм, модел) билан аниқ бир ҳаракат усулларини ўзлаштиришга йўналтирилган таълим олувчининг амалий фаолиятини ташкил этишдан иборат. Уларнинг базасида элементар кимёвий тушунчалар юзага келади, у таълим олувчиларда ривожланувчи кимёвий тушунчалар хусусиятлари ва ўзига хослиги сифатида ёш имкониятларига, уларнинг фикрлашининг ривожланиш даражасига, асосан кўргазмали-ҳаракатли ва кўргазмали-образлигига мос келади.
Амалий усул машқларни ташкил этишни назарда тутади. Машқ жараёнида таълим олувчи бир неча бор амалий ва ақлий амалларни такрорлайди. У таълим олувчиларга топшириқлар шаклида таклиф этилади, улар тарқатма материаллар билан мустақил ишлайди. Машқларни бажаришнинг ҳам жамоавий ҳам индивидуал шаклларидан фойдаланилади. Жамоавий машқдан билимларни ўзлаштириш ва мустаҳкамлашдан ташқари назорат учун ҳам фойдаланиш мумкин. Индивидуал машқ худди шу функцияни бажариш билан жамоавий фаолиятга таълим олувчиларни йўналтиришга хизмат қилади. Улар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик фақат функциянинг умумийлиги билан эмас, балки мунтазам алмашиб туриши билан ҳам аниқланади.
Машқ амаллар усулини акс эттиришга асосланган репродуктив бўлиши мумкин, қайсики бунда таълим олувчи ҳаракати педагог томонидан қандай қилиш кераклигини аниқловчи намуна, талаб, инструкция, қоида кўринишида қатъий белгиланади. Бундай намуналарга қатъий амал қилиш аниқ бир ижобий натижани беради, топшириқни тўғри бажаришни таъминлайди, бўлиши мумкин бўлган хатоликлардан хабардор этади. Ўлчашга, ҳисоблашга ўргатиш бундай машқларнинг кўпроқ бўлишини талаб этади.
Продуктив машқлар таълим олувчилар фикрлаш мустақиллигини ривожлантиради, ижодий ёндашувни талаб этади, мақсадга йўналтирилганлик ва интилишни ишлаб чиқади. Машқни бажаришда таълим олувчи фикрлаш ва амалий синашларга етиб келади, уларни текширади ва таклифларини илгари суради, мавжуд билимини ишга солади, улардан янги вазиятда фойдаланишга ўрганади, топқирлигини намоён этади.
Таълим олувчиларнинг оғзаки жавоби усули педагогнинг машқни бажаргандан кейин таълим олувчилар томонидан нима қилганлигини гапириб беришни талаб этувчи саволлардан йиғилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |