Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Download 1.43 Mb.
bet28/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Кўргазмали-ҳаракатли фикрлаш умумлаштирилганлиги билан характерланади. Фаолият тажрибасини умумлаштириш ҳамда ундан янги амалий вазифаларни ечишда фойдаланиш элементар фикрлаш маданиятини шакллантиради. Таълим олувчида натижа, вазифаларни ечиш учун зарур бўлган ҳаракат кетма-кетлиги ҳақидаги тасаввурлар юзага чиқади. Демак, амалий вазифаларни ечиш самарадорлигини оширувчи кўргазмали-образли фикрлаш пайдо бўлади.
Кимё ўқитиш методикасида асосий ўринни методик усуллар сифатида таълим олувчиларга бериладиган муаммоли саволлар эгаллайди. Улар репродуктив-мнемик, репродуктив-билиш, продуктив-билиш бўлиши мумкин. Бунда саволлар аниқ ва ихчам бўлиши лозим. Ўқитиш жараёнида таълим олувчилар ёши ва ўрганиладиган материалга боғлиқ ҳолда репродуктив ва продуктив саволлар бирлиги бўлиши керак. Саволлар улар фикрлишини ривожлантиришни таъминлайди. Уларга бериладиган саволлар кўпинча гуруҳда назоратни қўлга олиш мақсадида қўлланадиган саволлар бўлиши мумкин. Кўпинча қўлланадиган саволлар, бу ёпиқ деб аталувчи саволлардир. Уларга фақат бир тўғри жавоб бўлади ва улар билимни текшириш учун қўлланилади. Мунозаралар вақтида бериладиган очиқ саволлар (1-жадвал) гуруҳнинг фаоллигини рағбатлантириш ва кўриб чиқилаётган муаммоларни таҳлил қилишда муҳимдир.

1-жадвал
Очиқ саволлар





Савол турлари

Мазмуни

Фаразий.

Агар ... бўлса, Сиз нима қилардингиз/ўйлардингиз? Улар таълим олувчиларга у ёки бу вазиятларни тасаввур қилишларига ёрдам беради, фикрлаш жараёнини кучайтиради.

Фикрлашга ундайдиган.

Бу муаммони ечишда биз қандай ёрдам беришимиз мумкин?

Рағбатлантирувчи/ қўллаб-қувватловчи.

Бу жуда қизиқ, кейин нима бўлди? Улар таълим олувчиларга шахсий тажрибалари ва қарашлари билан ўртоқлашишга имкон беради.

Фикр билдириш.

Сиз ... тўғрисида нима деб ўйлайсиз?” Бундай саволлар таълим олувчиларга уларнинг фикрлари муҳим ва қизиқарли эканлигини билдиришда қўлланилади.

Суриштирувчи.

Нима учун бундай деб ўйлайсиз? Хотиржамлик билан берилган бу савол уларга ўз фикрларини чуқурроқ ўйлаб кўришлари ва тушунтиришларини таҳлил қилишларига ёрдам беради.

Тушунтирувчи/умумлаштирувчи.

. Сиз ... деб ўйлаяпсиз десам, мен ҳақ бўламанми? Таълим олувчи айтганларини умумлаштириш ва уни тўғри тушунганлигини текшириш, бошқаларни улар шу фикрга қандай муносабатда бўлишларини ўйлаб кўришга ундайди

Розиликни билдирувчи.

Кўпчилик ... эканлигига розимилар? Бундай саволлар мунозарага ундаш учун берилиши мумкин. Ёки мунозара якунида, Биз бу қисмни тугатдикми? каби саволлар кейинги мавзуга ўтишга рухсат олиш учун берилади.

Иккилантирувчи.

Ундан фойдаланмасликни эсда тутишга ҳаракат қилинг, масалан “Х - ҳақ, шундайми? Бундай саволлар таълим олувчининг фаоллигини сусайтиради. Бир зумда жуда кўп савол берманг ва икки маънони англатувчи саволларни қўлламанг.

Бир зумда жуда кўп савол бермаслик ва икки маънони англатувчи саволларни қўлламаслик лозим. Саволлар таълим олувчиларда қабул қилиш, хотира, фикрлаш, нутқни фаоллаштиради. Элементар кимёвий тушунчаларни шакллантиришда асосан оддийдан бошлаб, предметларнинг аниқ белгиларини, хоссаларини, амалий ҳаракат натижаларини ёритишга йўналтирилган, боғланишларни, муносабатларни, алоқаларни, уларни тушунтириш ва асослашни, оддий исботлашдан фойдаланишни талаб этувчи мураккаброқ саволлардан кўпроқ фойдаланилади. Кўпроқ бундай саволлар педагог томонидан намунани намойиш этгандан кейин ёки таълим олувчи топшириқни бажаргандан кейин берилади.


Таянч сўз ва иборалар вариантидан фойдаланиш шаклидаги топшириқларни тузишда интерфаол усулларни қўллаб ҳал қилинадиган топшириқлар миқдорига ҳам эътибор бериш лозим. Бу усулларни қўллаш таълим олувчиларнинг фикрлаш қобилиятини ривожлантиради, материални юқори интеллектуаллик даражасида ўзлаштирилишини таъминлайди.
Педагог дарс мавзусидан келиб чиққан ҳолда ушбу усулларнинг мосини танлаб олиши лозим. Бу усуллар педагог билан таълим олувчлар ўртасидаги доимий ўзаро муносабатларни кўзда тутади. Уларни нотўғри қўллаш бу усуллар самарадорлигини пасайтириш ёки бу ҳақида нотўғри тушунча пайдо бўлишига сабаб бўлади.
Педагогнинг саволлари мустақил фикрлашни ривожлантиришда муҳим ҳисобланиб, таълим олувчилар билиш қобилиятларини бошқариш воситасидир. Таълим жараёнини саволлар ёрдамида бошқариш кўникмаси, педагогнинг методик маҳоратини муҳим таркибий қисми бўлиб ҳисобланади.
Ижодий фикрлаш, ахборотларни эслаб қолиш ва сўзлаб беришга оид фантологик саволлар берилишини деярли назарда тутмайди. Масалан, “Термодинамиканинг иккинчи қонунини айтиб беринг?, “Газ қонунларини ким яратган”?. Бу жараён бундай саволларсиз кечмайди, лекин улар ниҳоятда кўп берилмаслиги керак. Тажрибали педагог ўзининг фаоллаштирувчи саволлари билан ижодий, мустақил фикрлашни ривожлантириш, таълим олувчиларни мулоҳаза қилишга ундовчи умумлаштириш, таққослаш, ўхшашлик, фарқларни англаш, ғоя, хулоса ва таклифларни мукаммал шакллантириш учун муайян шароит яратади. Бундай ҳолларда таълим олувчиларнинг фикрлаш даражаси кўтарилади, улар умумий тушуниш ва тасаввурни ривожланишига ўз ҳиссасини қўша олишини ҳис этадилар.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling