Ривожлантирувчи ўқитишни қўллаш билан олиб бориладиган дарслар таълим олувчилар учун жуда қизиқарли бўлади. Яъни, ўз вақтида самарали ташкил этилган, таълим олувчилар ёши ва қизиқишларини мос келадиган кимёни ўқитиш уларннг креатив ривожланишини таъминлайди, кимёни ўқитиш жараёнида сенсор жараёнлар (қабул қилиш, тасаввур этиш) ҳамда қобилиятлар (кузатувчанлик, кўриш) такомиллашади.
Кимёни ўқитиш жараёнида уларда билишга қизиқиши, кимёвий масалаларни ечиш жараёнида эркинликни намоён этиш кўникмаси ривожланади, кимё билан шуғулланиш мустақиллик, жавобгарлик, назорат ва ўз-ўзини назорат қилишни ривожлантиришга имкон беради, амалий ва ақлий фаолиятнинг оддий турлари (масалан: текшириш) фаолият структураси шаклланади.
Таълим олувчи фаолият мақсади ва усулларини, умумий қоидаларини ўзлаштиради, олинган натижани тушунтириши ҳам мумкин, умумий билиш қобилиятлари ривожланади (предмет ва ҳодисалар ўртасидаги оддий боғликликни қўяди, таққослайди, умумлаштиради, турли объектларни классификациялайди, оддий объектлар тузилишини таҳлил қилади, уларнинг схематик кўринишини тушунади, фикр юритади).
Таълим олувчиларнинг креатив компетентлиги ривожланишида замонавий дастурлар учун қуйидагилар характерли:
- таълим олувчилар томонидан ўзлаштириладиган кимё мазмунининг, уларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилганлиги;
- уларнинг ўқитиш фаол шакл ва методлар асосида қурилиши;
- тарбиявий ва ривожлантирувчи инновацион технологиялардан фойдаланиш;
- таълим олувчиларнинг креатив компетентлиги ривожланиши яратилган педагогик шароитларга боғлиқлиги;
- уларнинг ривожланиши ва тарбияси билиш восита ва усулларини ўзлаштириш орқали лойиҳаланиши;
- кимёвий тушунчаларни лойиҳалаш ташҳис асосида амалга оширилиши;
- кимё мазмунида билиш, амалий ва эмоционал ривожланиш таълим олувчиларда мантиқий-кимёвий тажрибаларнинг йиғилишига имкон бериши.
Таълим олувчиларда фикрлаш операцияларини ривожлантириш асосий ҳисобланади. Аммо, бугунги кунда бу боради муаммолар бор. Уларда фикрлаш операциялари суст шаклланланган, уларни ҳал этиш таълим муассасаларида таълим олувчиларни тарбиялаш жараёнининг янги йўлларини, метод ва шаклларини излаш билан амалга оширилади. Фикрлаш объектив борлиқнинг предметларини ва ҳодисаларини таққослаш, таҳлил қилиш орқали бажарилувчи мантиқий амалдир. Фикрлаш жараёни муаммоли вазиятларни англашдан, саволларни қўйишдан бошланади. Вазифаларни ечиш воситаларига анализ, синтез, таққослаш, абстракциялаш, умумлаштириш ва классификациялаш каби фикрлаш операциялари киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |