Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Таълим жараёнини ахборот-коммуникацион технологиялар асосида ташкил этиш


Download 1.43 Mb.
bet23/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

3.Таълим жараёнини ахборот-коммуникацион технологиялар асосида ташкил этиш. Таълим олувчиларга ахборот узатишнинг энг самарали воситалари ҳисобланган вертуал маъруза, тажриба стендларини яратиш, улардан дарс ва таълим олувчиларнинг мустақил ишларида эркин фойдаланишни таъминлаш. Таълим олувчилар билиш фаолиятини бошқарувчи қурилмалар кетма-кетлигини яратиш.
4.Илмий тадқиқот орқали билим олиш. Таълим олувчиларнинг якуний хулоса, тушунча, қонун-қоидаларни ўзлари мустақил илмий-тадқиқот тажриба натижасида келтириб чиқаришларига эришиш. Уларнинг мустақил тадқиқот ўтказиш қобилиятларини шакллантириш орқали, касбий мустақиллик қобилиятларини ривожлантиришга эришиш.
5.Ўқув материалини модулларга ажратиб ўзлаштириш. Бунда таълим олувчилар томонидан ҳар бир модулни тўла ўзлаштирилишини таъминлаш (тўла ўзлаштириш чегарасини 85%, ўта хусусий ҳолларда 75%) белгилаб, уни таълим олувчиларга эълон қилиш. Бунда ҳар бир модулни тўла ўзлаштириш учун зарур бўлган қўшимча вақтни таълим олувчининг мустақил таълим бюджети ҳисобидан қоплаш. Ўқув модулларини яратишда, уларнинг аста-секин мураккаблашиб бориши лозимлигини эътиборга олиш.
6. Билимларни ўзлаштиришга дифференциаллашган (табақа-лашган) ёндашув. Муайян ўқув мақсадларига эриша олмаган таълим олувчиларни алоҳида гурухларга ажратиб, айнан шу тўла ўзлаштирмаган ўқув мақсадларини ўзлаштириш бўйича қўшимча дарс ва мустақил ишлар ташкил қилиш.
Шунингдек, қуйидагиларга алоҳида эътибор бериш лозим:
Фанлар ўқитилишининг ўзига хослигига асосланган ҳолда амалий дарс ва мустақил иш салмоғини ошириш, таълим олувчиларда амалий кўникма ва малакаларни босқичма-босқич шаклланишини назорат қилиб бориш. Таълим олувчилар мустақил ижодий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш. Аниқлаштирилган ўқув мақсадларига ўзлаштиришнинг юқори даражаларида эришилишини таъминлаш мақсадида Блум таксономияси тоифаларидан фойдаланиш. Ўқув мақсадларини тест топшириқларига айлантиришда ҳам бу ўзлаштирилиш даражаларига амал қилиш. Турли шакллардаги тест топшириқларини тузишда Ўзбекистонда яратилган инвариант тестлар технологиясидан самарали фойдаланиш.
Шунингдек, муаммоли ўқитиш шакллари (муаммоли савол, топшириқ, вазият, масала)дан ҳамда халқаро RWCT (Ўқитиш ва ёзиш критик фикрлашни ривожлантириш учун) дастури интерфаол усуллари (кластер, синквейн Венна диаграммаси ва ҳ.к.)дан самарали фойдаланиш.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling