Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


ДАРСЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ ВА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР


Download 1.43 Mb.
bet20/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

ДАРСЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ ВА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР

Таълим олувчиларга ахборот узатишнинг энг самарали усул ва воситалари ҳисобланган виртуал маъруза, тажриба стендларини яратиш ҳамда улардан дарс дарсларида фойдаланишни таъминлаш лозим. Бу таълим олувчиларга билимларни эгаллаш ва турли масалаларни ҳал этишга имкон беради, уларнинг жавобини қабул қилади, таҳлил этади ҳамда баҳолайди.


Педагог дарс мавзусини ўзлаштиришга оид йўлланмалар яратади ва зарур ҳолатларда таълим олувчиларга якка тартибда ёрдам кўрсатиб, методист мутахассис билан ҳамкорликда мавзуни компьютер ёрдамида ўзлаштириш дастурини тузади.
Ахборот технологиялари таълим олувчиларга ахборотнинг ноанъанавий манбаларига кириб бориш имкониятларини очиб беради, мустақил ишлашнинг самарадорлигини оширади, ижод қилиш, яратиш ва турли касб малакаларини мустаҳкамлаш, ўқитишнинг янги шакллари ва усулларини амалга ошириш имконини беради. Шу билан бирга ахборот технологиялари амалий ва лаборатория ишларининг самарадорлигини ошириш, таълим олувчилар билимини текшириш, ўзлаштиришни кўтариш, луғат заҳираси ошириш имконини беради.
Ўқитишнинг ахборот ва компьютер технологиялари ёрдамида:
- таълим олувчиларни тайёрлаш сифатини доимий равишда ошириб бориш;
- ўқитишнинг фаол услубларини қўллаш;
- таълим олувчиларнинг мустақил ишлашлари учун методика ҳамда замонавий автоматлаштирилган воситалар яратиш;
- таълим олувчиларнинг жамоавий ўрганиш фаолияти шароитларида ўқитишни индивидуаллаштириш;
- таълим олувчиларнинг ўқув ва илмий-тадқиқот фаолиятини интеграциялаш;
- компьютер таълим услубиётининг изчиллигини таъминлаш;
- ўқув материали мазмуни шакли ва усулларини доимий янгиланиб, бойитиб борилишини таъминлаш;
- узлуксиз таълимнинг барча босқичларида (маълумотнома, библиографик, эксперт хизмати ва ҳ.к.) ўқув жараёнининг ахборот билан таъминланишининг турли шаклларини яратиш ва ривожлантириш;
- ўқув ахборотлари ва зарур дастурий-услубий воситаларнинг марказлашган фондининг долзарб аҳволини, унинг тўлдирилиши ҳамда фанлар цикллари ва уларнинг мукаммаллиги даражаси бўйича ўқув жараёнининг услубий ягоналигини таъминлаш учун нусхалаштиришни сақлаш;
- абитурентлар ва таълим олувчиларнинг автоматлаштирилган тест синовидан ўтишларини ташкил этиш;
- инсон фаолиятининг турли соҳаларига ахборот технологиялари услублари ва воситаларини кенг жорий этиш учун замин яратишга эришиш мумкин.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling