Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Download 1.43 Mb.
bet21/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Мультимедиа маҳсулотлари таълим тизимидаги дарсларнинг турли шаклларини ахборот билан қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган. Улар:
- фанлар бўйича маърузалар ўқиш (компьютердан мавзуга оид сонли, чизма ва бошқа кўргазмали материалларни кўрсатиш учун “Эълонларнинг электрон доскаси” сифатида фойдаланиш);
- амалий дарслар ўтказиш. Мультимедиа-материаллар таълим олувчилар томонидан ўрганилаётган курсга оид мантиқий вазифаларни мустақил ечиш малака ва қобилиятларни эгаллашнинг воситаси сифатида фойдаланилади.
Лабораторияларда таълим олувчилар қийин намоён бўладиган жараёнлар ва кўринишлар: атом ядросининг парчаланиши, тирик организмда биологик ва кимёвий жараёнларнинг бориши, кристалларнинг ўсиши ва шаклланиши, астрономик кўринишлар, конструкторлик ишланмаларни кузатиш имконини берадиган компьютерда моделлаштириш воситаларидан фойдаланадилар; имтиҳонлар, курс ва диплом ишларини ҳимоя қилиш кабиларда таълим олувчиларнинг билим ҳамда қобилиятларини назорат қилиш; илмий ва касбий малакани оширишга йўналтирилган илмий-услубий семинарлар,конференциялар ва кўргазмалар ўтказиш; мультимедиадан масофали ўқитишда фойдаланиш.
Мультимедиа тизими материалларни ўзлаштириш тезлигини мустақил бошқариш, касбий малака ва қобилиятни мустаҳкамловчи алоҳида ҳолларни такрорлаш имконини беради.
Масофадан туриб таълим бериш компьютер телекоммуникацияларини замонавий техник воситаларидан фойдаланишга асосланади. Масофадан туриб таълим бериш ахборот базасини бойитиш, таълим олувчи билан муассаса ўртасидаги ўзаро муносабатни жадаллаштириш, таълимнинг методик бойлигини тўлдириш имконини беради.
Миллий дастурда таълим муассасаларининг моддий-техник ва ахборот базасини мустаҳкамлаш ва уларни такомиллаштириш, дарсликлар, ўқув қўлланмалари, услубий тавсияномаларни яратиш, таълим жараёнида педагогик технологиялардан фойдаланиш масалаларига алоҳида аҳамият берилган. Буларни ҳал этишда замонавий ахборот технологиялардан фойдаланиш орқали етук кадрларни тайёрлаш алоҳида аҳамият касб этади.
Замонавий педагогик технологияларни таълим муассасаларининг дарс жараёнига татбиқ этиш ҳали кенг тус олмаган. Айни вақтда бу соҳада муайян муаммолар мавжуд.
1. Замонавий педагогик технологиялар назариясининг моҳияти, унинг назарий ва амалий асослари борасида маълумотлар беришга хизмат қилувчи манбалар, махсус адабиётларнинг етарли эмаслиги.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling