Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Ақлий ҳаракатларнинг мантиқий усуллари


Download 1.43 Mb.
bet27/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Ақлий ҳаракатларнинг мантиқий усуллари: таққослаш, умумлаштириш, анализ, синтез, классификациялаш, тизимлаштириш, сериациялаш, абстракциялаш адабиётларда фикрлашнинг мантиқий усуллари деб аталади. Уларни шакллантириш ва ривожлантиришда махсус ривожлантирувчи ишларни ташкил этишда бу жараённинг натижавийлиги сезиларли даражада ошганлиги кузатилади. Мантиқий-конструктив топшириқлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга ёрдам берувчи ақлий ҳаракатларнинг турли усуллари мавжуд.
Аниқ бир кимёвий кўникма ва малакаларни ишлаб чиқиш учун таълим олувчиларда мантиқий фикрлашни ривожлантириш лозим. Уларга кўпинча таққослаш, анализ қилиш, аниқлаштириш, умумлаштириш каби фикрлаш операцияларини қўллашга тўғри келади. Шунинг учун, таълим олувчиларни муаммоли вазиятларни ечишга, аниқ бир хулосаларни чиқаришга, мантиқий якун ясашга ўргатиш лозим. Мантиқий вазифаларни ечиш аҳамиятлиларни ажратиш, мустақил равишда умумлаштириш қобилиятини ривожлантиради.
Кимёвий мазмундаги мантиқий ўйинлар таълим олувчиларда билишга қизиқиш, ижодий изланиш қобилияти, ўқиш истаги ва кўникмасини тарбиялайди. Ҳар бир қизиқарли масалалар учун характерли муаммоли элементлар бўлган ўзига хос вазиятлар ҳар доим уларда қизиқиш уйғотади. Бу ерда биринчи режага уларнинг асосий фаолият турлари сифатида мантиқий машқлар киради. Улар ёрдамида таълим олувчиларнинг фикрлаш операцияларини ривожлантириш самарасини ошириш мумкин.
Бунинг учун қуйидаги талабларга амал қилиш лозим: мантиқий машқларни таълим олувчилар ёшига мослаб танлаш, улардан фақат кимё бўйича махсус дарсларда фойдаланмасдан, балки уларнинг кундалик фаолиятида ҳам фойдаланиш. Бу борада қуйидаги вазифаларни амалга ошириш керак: таълим олувчилар фикрлашини ривожлантиришнинг назарий асосларини ўрганиш ҳамда ўзига хос хусусиятларини аниқлаш, интеллектуал ривожланишининг ўзига хос хусусиятларини очиб бериш, мантиқий машқлардан фойдаланиш жараёнида уларда фикрлаш операцияларини ривожлантириш бўйича дастурни ишлаб чиқиш ва апробация қилиш.
Материалларни ўзлаштиришда таълим олувчиларнинг фикрлаши педагог раҳбарлигида амалга ошади. Материаллар бўйича шундай вазифаларни топиб, уларга таклиф қилинса, саволларга жавоб бериш ёки вазифаларни бажариш пайтида педагог томонидан ёрдам берилиб, бажарилиши назорат қилиб турилса, ўзининг ижобий натижасини беради. Албатта, бундай ишларнинг бажарилиши педагогнинг ижодий фаолиятига, мантиқий билим даражасига боғлиқ бўлади.
Таълим олувчиларда интеллектуал вазифаларни ечишга ўтишида, уларнинг мустақиллиги, фикрлашининг оригиналлиги ўсади, умумлаштириш характери ўзгаради, улар аста-секин предметларнинг муҳим жиҳатларини объектив очишга ўтади, классификациялайди. Бу кўникмани ривожлантириш умумлаштирувчи сўзларни ўзлаштириш ҳамда атроф-муҳит ҳақидаги билим ва тасаввурларни кенгайтириш билан боғлиқ. Улар белгиларни ажратади, ўзаро боғланишларни амалий ҳаракатлар билан ечишга интилади. Уларни ўрнатиш учун тайёр боғланиш ва муносабатдан фойдаланиш имконияти туғилади яъни, кўргазмали-ҳаракатли фикрлаш пайдо бўлади. Бу ўз навбатида ажратилган белгилар бўйича предметларни анализ қилиш ҳамда таққослашни назарда тутади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling