Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Креатив компетентликни шакллантиришнинг технологик босқичлари


Download 1.43 Mb.
bet49/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Креатив компетентликни шакллантиришнинг технологик босқичлари:
- мотивацияни фаоллаштириш;
- ижодий муҳитни яратиш;
- ижодий тавсифдаги ўқув-касбий вазифаларни қўллашда табақалаштирилган ёндашувга асосланиш;
- рефлексия;
- техник ва методик таъминотни яратиш;
- тайёрловнинг барча босқичларида креатив салоҳиятни ривожлантиришнинг ўзига хосликларини ҳисобга олиш.
Таълим олувчиларда креатив компетентликни шакллантириш уч босқичда амалга оширилади:
1-босқич: мослашувли-йўналтирувчи:
- таълим олувчилар билан ишлашга доир креатив мотивация шакллантириш;
- таълим олувчилар билан ишлашга доир касбий фаолиятнинг ўзига хосликлари билан таништириш;
- таълим олувчиларни ақлий тарбияси, илмий дунёқарашини шакллантиришга доир маълумотларни ўзлаштириш;
- билимларни ўзлаштиришга дивергент ёндашувни шакллантириш;
- креатив ёндашув таълим олувчилар билан ишлашга доир фаолиятининг муҳим компоненти эканлигини англашга эришиш.
2-босқич: таянч:
- бўлажак касбий фаолиятга ижобий муносабатни қарор топтириш;
- таълим олувчилар билан ишлашга доир креатив саводхонлик, креатив кўникма ва қобилиятларни жадал шакллантириш;
- таълим олувчилар билан ишлашга йўналтирилган креатив сифатларни ўзлаштириш;
- диагностик натижалар асосида ўзининг касбий ривожлантириш йўналишларини аниқлаш;
- билимларни ўзлаштириш асосида таълим олувчиларни тарбиялаш ва ривожлантиришга доир компетентликни қарор топтириш.
3-босқич: таянч:
- таълим олувчилар билан ишлашга доир барқарор мотивларни қарор топтириш;
- ўқув-касбий вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган креатив саводхонликни шакллантириш;
- креатив кўникма ва қобилиятларни мақсадга йўналтирилган тарзда қўллаш ва фаоллаштириш;
- ўз касбий фаолиятини амалга ошириш жараёнида эгаллагнан метод ва технологиялар қўлланилишини коррекциялаб бориш;
- педагогика, психология, ўқитиш методикасини танлаш, улар билан ишлашнинг креатив шакл, метод, восита ва технологияларини амалиётда қўллаш.
Демак, шахсга йўналтирилган таълимнинг ўзига хос жиҳати таълим олувчи шахсини тан олиш, уни ҳар томонлама ривожлантириш учун қулай, зарур муҳитни яратишдан иборат. Бу турдаги таълим таълим олувчиларда мустақиллик, ташаббускорлик, жавобгарлик каби сифатлар, шунингдек, мустақил, ижодий ва танқидий фикрлаш қобилиятларини тарбиялашга хизмат қилади. Бу борада ўқув жараёнини замонавий ташкил этиш, лойиҳалаш ва моделлаштириш механизмларини такомиллаштиришга, мазкур жараённи бошқариш психологияси ва унинг ўзига хос хусуксиятларга алоҳида эътиборни қаратиш даркор.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling