Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Тизимлар сифатида дарснинг асосий компонентлари


Download 1.43 Mb.
bet63/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Тизимлар сифатида дарснинг асосий компонентлари: ўқув материали мазмуни; методлар; ўқитиш воситалари; ўқув фаолиятини ташкил этиш шакллари.
Дарс модели лойиҳаси: натижа; ўзаро фаолият; шакллар – методлар – усуллар – воситалар; мазмун; вазифалар; мақсад.
Дарснинг мақсад ва вазифалари: таълимий; тарбиявий; ривожлантирувчи.
Дарснинг ўқув вазифалари: илмий амалий билимлар, кўникма ва малакалар тизимларини таълим олувчиларда шакллантиришга йўналтирилган: асосий тушунчалар, қонунлар, назариялар, қоидалар, илмий фактлар кабиларни ўзлаштириш (ўрганиш, такрорлаш, мустаҳкамлаш); саводли ёзиш, ўқиш, гапириш, ажратиш, ўлчаш, тайёрлаш каби кўникма ва малакаларни шакллантириш (ишлаб чиқиш, мустаҳкамлаш).
Дарснинг коррекцион-ривожлантирувчи вазифалари: таълим олувчиларнинг интеллектуал, эмоционал, мотивацион, билишга қизиқишлари, ўқув қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган: объектни таҳлил қилишга, қонуниятларни умумлаштиришга ўргатиш; ўқиганлари, кўрганлари кабилардан мустақил хулоса чиқариш; қийинчиликларни бартараф этишда қатъийлик кўрсатиш.
Дарснинг тарбиявий вазифалари: таълим олувчиларда ахлоқий, меҳнат, эстетик, маънавий, жисмоний тарбиясини таъминлаш, дунёга илмий кўз билан қарашни шакллантиришга йўналтирилган. Таълим олувчиларда шакллантириш керак: мустақиллик; ташкилотчилик; жавобгарлик; тартиблилик; покизалик; хулқ маданияти кўникмалари; ўқув фаолияти.
Дарсда таълим олувчиларнинг ўқув фаолиятини ташкил этиш шакллари: индивидуал иш; фронтал иш; гуруҳли иш.
Индивидуал иш: педагог ёрдамида таълим олувчиларнинг топшириқларни мустақил бажаришини назарда тутади: уй вазифаси педагог кўрсатмаси асосида бажарилади; мустақил ва назорат ишлари таълим олувчининг индивидуал хусусиятларини (шахсга йўналтирилган ўқитиш) ҳисобга олган ҳолда берилади; турли тайёргарлик даражаларига эга таълим олувчилар учун турли усуллар билан таянч билимларини долзарблаштириш.
Фронтал иш: педагог раҳбарлигида бир хил топшириқни барча таълим олувчилар томонидан бир вақтда бажарилишини назарда тутади: суҳбат; сўраш; эксперимент.
Гуруҳли иш: гуруҳ таълим олувчилари учун аниқ бир топшириқлар қўйиладиган ўқув дарсларини ташкил этиш усули. У қуйидагиларни назарда тутади: конкрет вазифаларни ечиш учун синф бир нечта гуруҳларга ажратилади; ҳар бир гуруҳ топшириқни бажаришда педагог раҳбарлигида топшириқни бажаради; топшириқлар ҳар бир гуруҳнинг индивидуал хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда режалаштирилади; гуруҳ ҳар бир таълим олувчисининг имикониятларини амалга ошира олишини ҳисобга олиб гуруҳ таркиби танланади. Бунинг учун: гуруҳга ҳар бири бир бирига ёрдам бериши учун хабардорлигига қараб таълим олувчилар киритилади; ижтимоий-психологик факторлар инобатга олинади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling